Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.4K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Барча оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар диққатига!

Aндижондаги ёшларни таклифларини тинглаш, уларни орзу-интилишлари ва ғояларини рўёбга чиқариш, 2021-йилда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда Андижонлик ёшларни фаол иштирокини таъминлаш мақсадида "Aндижон Ёшлар фестивали"ни ташкил этиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 15:00да Aндижон шаҳридаги Савдо-саноат палатасида "Aндижон ёшлар Фестивали"ни ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Барча оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерларни мазкур матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Эмира Катара Шейха Тамима бин Хамада Аль Тани с Днем независимости страны.

#Mirziyoyev #qutlov #Qatar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Соғлиқни
сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи вазифасида ишлаб келган Юсупов Салоҳиддин Ғуломжонович вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Салоҳиддин Юсупов ўз фаолияти давомида Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби лавозимларда ҳам фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Юсупов Салоҳиддин Ғуломжоновични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН
«ЁШЛАР ФЕСТИВАЛЛАРИ» ФОРУМИ ЮЗАСИДАН
МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бугун 18 декабрь куни Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Андижон вилоятида ўтказиладиган “Ёшлар фестиваллари” форуми юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🔊ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ‼️

💡Электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатидан унумли фойдаланиш зарурлиги бугунги кунда ниҳоятда долзарб масала бўлиб турибди. Электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнлари маълум харажатларни талаб қилганлиги сабабли ундан оқилона фойдаланишингиз, энергияни беҳуда сарфланишига йўл қўймаслигингиз ва хақини ўз вақтида тўлаб боришингиз мақсадга мувофиқдир.

⚡️Агар туловлар ўз вақтида амалга оширилмаса, ҳар қандай миқдордаги қарздорлик юзага келган тақдирда истеъмолчи қонунчиликда белгиланган тартибда электр тармоғидан ажратилишини яна бир бор эслатиб утамиз.

⚡️Электр энергияси таъминоти барқарорлиги учун ундан унумли фойдаланинг. Фойдаланилган электр энергияси хақини ўз вақтида тўлаб боришга одатланинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятида «Нафосат-2020” кўрик-танлови ўтказилди

Хотин-қизларнинг кийиниш маданиятини миллий қадриятларимизни аҳоли ўртасида тарғиб этиш мақсадида Вилоятимизда «НАФОСАТ-2020” кўрик танлови ўтказилди. Тадбирда барча туманлардан дизайнерлик, болалар либослари дизайнерлиги, стилист – имижмейкерлик йўналишлари бўйича 13 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ! ! !

Ҳурматли Андижон вилояти фуқаролари!
Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини доимий қабулларини ташкил этганликлари, ушбу қабулларда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқармалари ҳамда ташкилотлар раҳбарларининг иштироки таъминланаётганлиги, шунингдек, янги 2021 йил тадбирлари муносабати билан вилоят ҳокимининг жорий йил декабрь ойининг охирги шанба куни ўтказиладиган “Сайёр қабули” 2021 йилнинг январь ойини иккинчи шанба (9 январь) кунига ўтказилади.
Жисмоний ва юридик шахслар вилоят ҳокимлигига дам олиш кунларидан ташқари хар куни ёзма мурожаат этишлари мумкинлиги маълум қилинади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Халқ депутатлари кенгаши сессияси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram