Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ МАРҲАМАТ ТУМАНИ КEНГАШИНИНГ XIV СEССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

14 декабрь куни Халқ депутатлари Марҳамат тумани Кенгашининг навбатдаги XIV сессияси бўлиб ўтди. Сессия доирасида Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев 2020 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида туман аҳлига мурожаат йўллади.
Мурожаатда туман ҳокими барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари, жумладан, бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Сессия ишида халқ депутатлари Марҳамат тумани Кенгаши депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Фото: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ КEНГАШИНИНГ XII СEССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун
, 15 декабрь куни Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг навбатдаги XII сессияси бўлиб ўтди.
Сессия доирасида Олтинкўл тумани ҳокими И.Матрўзиев 2020 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида туман аҳлига мурожаат йўллади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ТУМАНИ КEНГАШИНИНГ XI СEССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

15 декабрь куни Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашининг навбатдаги XI сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва туман фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессияда Андижон тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси Дониёрбек Абдурашитов 2020 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида туман аҳлига мурожаат йўллади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БАЛИҚЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЖАСУРБEК АБДУРАЙИМОВ ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

2020 йил 15 декабрь куни Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашининг навбатдаги XIII сессияси ўтказилди. Сессияда Балиқчи туманининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича туман ҳокими Ж.О.Абдурайимовнинг ҳисоботлари тингланиб, келгуси йилги режаларига бағишланган мурожаати йўлланди.
Шунингдек, туманда мавжуд ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳунармандларнинг маҳсулотлари, ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотнинг кўргазмалари ташкил қилинди.
Сессия ишида халқ депутатлари Балиқчи тумани Кенгаши депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Фото: Балиқчи тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда соғлиқни сақлашга оид 3 млн долларлик лойиҳа барпо этилади

Ҳиндистоннинг “Glocal” университети таъсисчиси доктор Wajid бошчилигидаги делегация Андижон вилоятига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Андижон вилоятига жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган кардиология йўналишидаги касалхона очиш юзасидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан музокара ўтказдилар. Маълумот ўрнида айтиш жоизки қурилиши режалаштирилаётган касалхонанинг лойиҳавий қиймати 3 млн АҚШ долларини ташкил этади. Шунингдек кейинги босқичда вилоятимизда “Glocal” университетининг филиали қурилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram