Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Вилоят ҳокими соврини учун спорт ўйинлари бошланди

Хабар берганимиздек вилоят ҳокими топшириғига асосан оммавий спортни ривожланиш йўлида туманимизда ҳам қизғин ҳаракатлар бошлаб юборилди. Куннинг биринчи қисмида маҳаллалар кесимида ўтказилган мини футбол мусобақалари эстафетасини куннинг иккинчи яримида туман ташкилотлари ҳам давом эттирдилар. Бугун Абу Али Ибн Сино техникуми спорт залида туман ташкилотлари жамоалари ўзаро куч синашдилар. Вилоят ҳокими соврини учун бошланган ушбу ўйинлар муқаддимасида туман ҳокими М.Бозоров ва ДХХ туман бўлими бошлиқлари шахсан иштирок этиб қатнашчиларга омад тилаб ўтди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ КЕНГ ТАТБИҚ ЭТИШ МАҚСАДИДА АСАКА ТУМАНИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

COVID-19 коронавирус инфекцияси аввало юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик (ортиқча вазн) касаллигига чалинган фуқароларимизнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, бугунги пандемия орамиздан кўплаб фуқароларимизни бевақт дунёдан кўз юмишига сабаб бўлди.

Муҳтарам Президентимизнинг ПФ-6099 сонли "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Асака тумани ҳокими Мансурбек Алиханов ва сектор раҳбарлари бошчилигида туманда спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | Youtube
#инфографика

Андижон вилоятида 12 декабрь куни ўтказилган спорт мусобақаларига оид инфографик маълумотлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон туманида 175 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Андижон туманининг Қоратут МФЙда жойлашган «ERUDIT BOLAJON» давлат хусусий шерикчилиги асосида нодавлат таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Андижон тумани ҳокимлиги ходимлари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
“ERUDIT GARDEN” МЧЖ томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳага 2 млрд 950 млн ўз маблағи ва 2 млрд 800 млн сўм банк кредити ҳисобидан жами 5 млрд. 750 млн сўм сарфланди.
Замонавий муассасада 175 нафар болажонларга инглиз, рус ва корейс тиллари ҳамда компьютерда ишлаш ўргатилади. Бундан ташқари гимнастика билан шуғулланадилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram