Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Асакада "IT PARK" ўз фаолиятини бошлади

10 декабрь куни Асака туманида "IT PARK" нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Асака тумани ҳокими Мансурбек Алиханов ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зиёдилло Саматовлар иштирок этишди.

Асакадаги "IT PARK" филиали соҳил бўйи кўчасида, яъни туман телекоммуникациялар боғланмаси биносининг 1-қаватида жойлашган.

"IT PARK" да исталган кишига IT соҳасидаги фан ва касбларни ўрганиш имкониятини беради.
Эндиликда Асака туманида ҳам ахборот технологиялари каби муҳим соҳада истеъдодларни юзага чиқарувчи муассаса бор. "IT PARK" нинг қулай ва самарали ишлаши учун барча шароит мавжуд: юқори тезликдаги интернет, start-up хоналари, робототехника лабораторияси, медиа-марказ, киберспорт ва инновацион машғулотлар хоналари.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Болалар саломатлигига жиддий эътибор қаратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Республика болалар миллий марказининг очилишида берган топшириғига асосан вилоятимиздаги болаларга тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида «Республика болалар миллий маркази» нинг директори Мурод Жафаров ва болалар оториноларинголог мутахассислари Андижон вилоятига ташриф буюришди. Ташриф давомида Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болалар оториноларингологлари томонидан 7-9-10 декабрь кунлари жами 114 нафар болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб улардан 14 нафар беморларда мураккаб турдаги замонавий эндоскопик операциялар қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ҲАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ БУЛОҚБОШИ ТУМАНИ КEНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XVII СEССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ ВА СEССИЯДА ТУМАН ҲОКИМИ Ў.К.МАМУРОВНИНГ ТУМАН АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

2020 йил 11 декабрь куни Халқ депутатлари Булоқбоши туман Кенгашининг навбатдаги XVII сессияси бўлиб ўтди. Сессияда жорий йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек туманнинг 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан туман ҳокими Ў.Мамуровнинг туман аҳолисига мурожаати тингланди. Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия ишида қатнашишни истаган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар таклиф этилиб, уларнинг иштироки таъминланди.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ўртасида оммавий спорт машғулотлари ўтказилиб борилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди онлайн-саммит ўтказдилар.
Томонлар сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар. Жаҳондаги вазият ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Яқин дўстлик ва мустаҳкам шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Индии Нарендра Моди провели онлайн-саммит.
Стороны обсудили дальнейшее углубление политического диалога, расширение сотрудничества в торгово-экономической, инвестиционной, культурно-гуманитарной и других сферах. Обменялись мнениями по ситуации в мире и перспективам регионального взаимодействия.
Принято Совместное заявление о близкой дружбе и крепком партнерстве, подписан ряд двусторонних документов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Hindiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter