Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон давлат тиббиёт институтининг 2 ўқув-лаборатория биноси очилиш маросими ўтказилди

Андижон давлат тиббиёт институтининг 880 ўринли 2 ўқув-лаборатория биносининг очилиш маросимида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Вилоят ҳокими институтнинг янги ўқув-лаборатория биносининг қурилиши мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилган эътиборни бир кўриниши эканлиги таъкидлаб ўтди.

Батафсил: andijan.uz

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#фоторепортаж

Вилоят ҳокими Андижон давлат университетининг ўқув, ишлаб чиқариш ва амалиёт биносида бўлди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“РЎМОЛ СAЙЛИ” ФEСТИВAЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғига рўмол тўқиш қачон ва ким томонидан кириб келганлиги тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумотлар бериш кўзда тутилган эди.
Бу қишлоққа рўмол тўқиш ҳунарини олиб келган, халқни ҳунарманд қилган аёл Россиядан Қорақўрғон қишлоғида келин бўлиб тушган Рая опа ҳам тадбирга таклиф этилди. Шогирдлари Р.Дадажонова, М.Саидакбарова, М.Маматхоновалар Рая опанинг Қорақўрғон қишлоғидаги аёлларга рўмол тўқиш ҳунарини ўргатганликлари ҳақида гапириб, Рая опага ўз миннатдорлигини билдирдилар. Шундан сўнг, Қорақўрғон аҳолиси Рая опанинг 45 йиллик меҳнатларини инобатга олишиб, қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишди.
Тадбир давомида туман ИИБ бошлиғи Ж.Қосимов сўзга чиқиб, қишлоқ аёлларига рўмол тўқиш ҳунарини ўргатган Рая опага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Фото: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ташкил этилган марказда эндиликда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларга касб ҳунар ва тил ўргатилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Спортга эътибор

Олтинкўл туманида спортчи ёшлар учун спорт залларини очиш, тўгараклар ташкил этиш, уларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтишига кўмаклашишимиз зарур. Олтинкўл тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари 23-мактабнинг спорт зали билан танишди. Бундан бир неча кун аввал бўлиб ўтган спортчи ёшлар билан суҳбат чоғида ёшлар спорт гиламлари олиб бериш бўйича мурожаат қилишган эди. Бугун спорт залига спорт гилами совға қилинди. Ушбу спорт залида спортнинг «Кикбоксинг» тури билан шуғулланаётган ёшлар ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram