Андижон вилоятида кластер корхоналари томонидан қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди
Мазкур учрашувда вилоятимизда фаолият олиб бораётган 10 нафар кластерлар иштирок этди.
Учрашув Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кластерлар раҳбари билан соҳага оид амалга оширилган ва оширилиши керак бўлган лойиҳалар юзасидан атрофлича суҳбатлашди.
Жумладан, 2020 йил якунига кўра пахта сотиш режасининг умумий кўрсаткичлари, 2021 йилда плёнка остига экиладиган пахта майдонларининг ҳисоб-китоби ва бошқа соҳага оид масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига асосан лазерли ер текислагич сотиб олиш, томчилатиб суғориш ҳамда давлат тасарруфида бўлган насосларни хусусий шерикчилик асосида қайта ташкил этиш масалаларида сўз юритилди.
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Андижон фарзанди ўзининг навбатдаги ғалабасини нишонлади
Жорий йилнинг 4 декабрь куни ММА аралаш жанг санъати бўйича Россия Федерациясининг Москва шаҳрида “Eagle Fighting Championship EFC” промоушенининг илк турнири бўлиб ўтди.
Ушбу турнирда ММА аралаш жанг санъати бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Авлиёхон Хамидов иштирок этиб россиялик спортчи Октябрин Яковлев устидан ғалаба қозонди ҳамда навбатдаги чемпионлик жанглари учун зарурий очколарни қўлга киритди.
А.Хамидов 1991 йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида таваллуд топган. Шу кунга қадар 2011-2019 йилларда анъанавий ITF бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2012 йилда Жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпиони, 2013-2019 йилларда ММА бўйича Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Хитой давлатларида 11 та жанг олиб борган бўлиб, 7 та ғалаба, 1 та дуранг ва 3 мағлубиятга учраган.
Андижон вилояти ҳокимлиги А.Хамидовни навбатдаги ғалаба билан қутлайди.

«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ «АНДИЖОН МАГИСТРАЛЬ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Янги бино очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва бошқалар томонидан мамлакатимизда тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида электр энергияси таъминоти йилдан йилга яхшиланиб бораётганлиги, бу иқтисодиётимиз ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалишига хизмат қилаётганлиги таъкидланди.
Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ