Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.3K photos
4.41K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Ҳокимларнинг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу борадаги фаолияти қониқарсиз бўлган туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Жойларда тадбиркорларга кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.
Заслушаны отчеты хокимов, поднят вопрос об освобождении от занимаемой должности хокимов районов, не организовавших работу должным образом.
Поручено наладить систему «бизнес-патронажа» по содействию предпринимателям.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–649, 24.11.2020 й.)

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ва йўқ қилиш, шунингдек одамнинг шахсини, таниб олинмаган мурдани идентификация қилиш ва (ёки) биологик қариндошликни аниқлаш мақсадида геномга оид ахборотга ишлов бериш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган, давлат органлари ва муассасаси томонидан амалга ошириладиган фаолият ҳисобланади.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари қуйидагилардан иборат:

терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд;
Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг суд-экспертиза муассасалари.

Ички ишлар вазирлиги геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
биринчи босқичда биологик материални олиш амалга оширилади;
иккинчи босқичда биологик материалдан геномга оид ахборот олинади;
учинчи босқичда геномга оид ахборот Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасига киритилади.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш ихтиёрий (пулли асосда) ва мажбурий равишда давлат рўйхатига олиш тарзида амалга оширилади.

Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан
www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЭЛEКТР, ИССИҚЛИК ЭНEРГИЯСИ, ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ЖАВОБГАРЛИК ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асака туманида мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ишлар билан танишинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда «Қизлар овози» форуми ўтказилди

Ёшлар ойлиги доирасида бугун Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ёш хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини янги босқичга кўтариш, жамиятда хотин-қизлар статусини ошириш, уларга мотивация бериш, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қизлар сафини кенгайтириш орқали жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, ёш хотин-қизларнинг руҳий ва маънавий зўриқишининг олдини олиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида «Қизлар овози» клубининг навбатдаги форуми ўтказилди.
Форум давомида вилоятда ўтказилган ўрганишлар, «Ёшлар» ва «Аёллар» дафтарини шакллантириш жараёнида ҳудудларда хотин-қизлар масаласида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Олтинкўлда дори дармон ишлаб чиқарилмоқда

Олтинкўл тумани Темирхўжа МФЙ ҳудудида жойлашган "Biostandart" хусусий корхонаси томонидан умумий қиймати 4 млрд. сўм бўлган “Тиббий дори воситаларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилиб, 40 та иш ўринлари яратилди. Ҳозирда ушбу корхонада 40 турдаги тиббий дори воситалар ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Жами 6,5 мингга яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади.

Состоялась презентация перспективных проектов в нефтегазохимической отрасли.
Запланирована реализация 52 проектов на сумму около 9 миллиардов долларов по глубокой переработке природного газа. Планируется создать около 6,5 тысячи рабочих мест.
Глава государства подчеркнул необходимость активизировать работу с зарубежными партнерами и инвесторами для своевременной и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #neftgazkimyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter