Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Қишлоқ хўжалиги соҳасида кузги долзарб масалалар муҳокама қилинди

2020 йил 16 ноябрь куни Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.М.Исматуллаев раислигида Булоқбоши туманида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими, сектор рахбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор барча ташкилот рахбарлари, фермер хўжалиги рахбарлари қатнашди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари 5 ноябрь кунги туманда ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларида ғалла экиш ва суғоришни сифатли якунлаш ва техникалар таъмирга тортиш юзасидан қилинган ишларга ижобий баҳо бериб, шудгорлаш ишларини тез фурсатларда якунлашга эътиборни кучайтириш, техникаларни сифатли қилиб таъмирлаш бўйича тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Янги Ўзбекистон аёлининг янгича дунёқараши

Бугун Андижон шаҳрида «Янги Ўзбекистон аёлининг янгича дунёқараши» шиори остида «Аёллар форуми» ўтказилди.
Форумда турли соҳаларда ўзининг фидокорона меҳнатлари билан намуна бўлиб мустақил юртимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшаётган фидоий хотин-қизларнинг 56 нафари тақдирландилар.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими – аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва одилона тизимидир

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими бу – давлат ижтимоий ёрдамини тайинлашда инсон омилисиз оиланинг эҳтиёжмандлик даражаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқлигини реал вақт режимида ўзи аниқлайдиган, кам таъминланган ва кам даромадли оилаларга нафақаларни тайинлаб, тўловларни амалга оширадиган ва назорат қиладиган, харажатлар ҳисобини юритадиган автоматлашган ахборот тизими ҳисобланади.

Батафсил: andijan.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Асакада болажонларимиз учун яна бир маскан фаолият бошлайди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан Асака туман «Комолот» Маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 35-мактабгача таълим муассасасида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлиб, иш жараёни сўнги босқичга етиб келди. Яна ҳам аниқроқ айтганда қурилиш таъмирлаш ишлари 90 фоизи якунига етди. Бугун Андижон вилояти ҳокимлиги Молия Бош бошқармаси раҳбари С.Рахманов ва Андижон вилояти ИИБ бошлиғи А.Тасбаевлар мазкур муассасада олиб борилаётган иш жараёни билан яқиндан танишдилар.
Маълумот учун, қурилиш таъмирлаш ишлари учун умумий ҳисобда 3 млрд. 790 млн сўм маблағ жалб этилган.

Фото: Андижон вилояти Молия Бош бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Андижоннинг энг катта кутубхонаси кўчада қоладими?» сарлавҳаси остида тарқалган лавҳага нисбатан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ижтимоий тармоқларда «Андижоннинг энг катта кутубхонаси кўчада қоладими?» сарлавҳаси остидаги лавҳада акс этган ҳолат Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
23 НАФАР ЁШЛАР "ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СТИПЕНДИЯСИ"ГА ЭГА БЎЛДИЛАР

Андижон вилоятида ноябрь ойи «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилган! Ушбу ойлик доирасида вилоятимизда Ёшлар учун қатор лойиҳа ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Батафсил: andijan.uz

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram