Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.4K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Китоб инсоннинг тафаккурини чарҳловчи ноёб қуролдир. Китоб доимо инсонлар учун яқин дўст, ҳамроҳ, доно маслаҳатчи бўлиб келган.
Ҳурматли Марҳамат тумани Ёшлари! Сиз китоб ўқиш билан бирга нафақат билим оласиз, балки, Сиз туман ҳокимининг СОВРИНИ сифатида қўйилган пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлишингиз мумкин!

Марҳамат тумани ҳокимининг соврини учун
“Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи” китобхонлик танловида туманимиздаги 7-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар қатнашишлари мумкин.
Низом асосида тайёргарлик кўринг ва иштирок этинг!

Соврин жамғармаси:
1-ўринга – 15.000.000 сўм
2-ўринга – 10.000.000 сўм
3-ўринга – 5.000.000 сўм
пул мукофотлари Сизларни кутмоқда!

Ғолиб бўлган ўқувчиларнинг устозларига ҳам қимматбаҳо совғалар бор!

Батафсил маълумот олиш олиш учун 90 217 80 48 га боғланишингиз мумкин

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОН 2 ТА ЁШ ТОИФАСИДА ЎЗБEКИСТОН ЧEМПИОНИ ВА 1 БОР БРОНЗА МЕДАЛИ СОҲИБИ БЎЛДИ

2020 йил 3-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги футбол маҳорати мактаблари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол маҳорат мактабларининг 2007, 2006, 2005, 2004 ва 2003 йилда туғилган тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирокида «Профессионал футбол мактаблар лигаси» Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Бўлиб ўтган беш ёш тоифасидаги ушбу мусобақада Андижон вилоятимиз 2 та ёш тоифасида Ўзбекистон чемпиони ва 1 бор бронза медали билан тақдирланди.

Фото: Андижон футбол ассоциацияси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛАЛАР ТИКЛАНИШИГА ЭРИШИЛДИ

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев ва секторлар раҳбарлари бошчилигида туман ҳокимлигининг мажлислар залида “Оила тинч – маҳалла тинч” мавзусида маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб, ҳозирда ажрим ҳолатига келиб қолган оилаларни яраштириш масаласида йиғилиш ўтказилди.
Шунингдек, йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, бўлимнинг кексалар ва фахрийлар билан ишлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари бўйича ўринбосари, хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари, тумандаги МФЙ фаоллари, профилактика инспекторлари, имом ва отинойилар иштирок этдилар.
Йиғилиш якунида туман ҳокими сўз олиб, ҳафтанинг ҳар жума кунида “Оилавий низоларни бартараф этиш ва ажримларни олдини олиш куни” деб эълон қилди.

Фото: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Касб байрамингиз муборак бўлсин, жонкуяр шифокорлар!

Республикамизда "ноябрь ойининг 2 якшанбаси — Тиббиёт ходимлари" куни ҳисобланади. Шу муносабат билан Андижон вилоят хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Коронавирус инфекциясига қарши кураш масканига айлантирилган Андижон шаҳар Марказий шифохонасида бўлиб, тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади.
200 дан ортиқ тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатаётган ушбу масканда беморларга тулиқ бепул сифатли тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.
Вилоят ҳокими ҳар бир тиббий ходимни самимий табриклади, шунингдек, уларни ўз хаётини гаровга куйиб, халқимиз саломатлигини сақлаш йулидаги ҳалол меҳнатлари учун миннатдорлик билдирди, эсдалик совғалар тақдим этди.
Тиббиёт ходимлари ўз миннатдорлигини изҳор этар эканлар, халқимиз саломатлиги йулида жондан кечиб, чин юракдан ишлашга тайер эканлигини билдирдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#фоторепортаж

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят тери таносил касалликлари шифоҳонаси ходимларини касб байрами муносабати билан эсдалик совғаларини топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram