Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
2021 йил бошида янги тикув ишлаб чиқариш корхонаси фаолият бошлайди

Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳар А.Фитрат кўчасини 52 манзилида бўлди. Ушбу ҳудудда жойлашган “BEST IMPEKS TEXTILE” МЧЖ ва “SOHIB OMAD BARAKASI” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган тикув ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳаси билан танишди. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 390 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу корхонанинг ер майдони 1.8 гектарни ташкил этиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 50 млн донани ташкил этади. Корхонага дастгоҳлар Хитой ҳамда Тайван давлатларидан келтирилиши режалаштирилган. Лойиҳа 2021 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, 350 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«ЯНГИ НАФАС» АНДИЖОНДАН БОШЛАНДИ

Андижон шаҳрида “Янги нафас” шиори остида марафон бўлиб ўтди. Вилоят марказининг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб уюштирилган югуриш марафонида турли ёшдаги спортсеварлар иштирок этдилар. Жумладан, 2003-2004 йилда туғилган ўсмир қизлар, таълим соҳаси вакиллари, ҳарбийлар ва кексалар иштирок этдилар.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 ЙИЛ БОШИДА ЯНГИ ТИКУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАЙДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик

Поздравление работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олтинкўлда 110 нафар фуқаро иш билан таъминланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Аёллар” ва "Ёшлар" дафтарини жорий этиш масаласи илгари сурилган эди. Олтинкўл тумани ҳокими И.Матрўзиев ва секторлар раҳбарлари ушбу долзарб масалага асосланиб ҳудуддаги йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарга саёҳат уюштирдилар. Бундан кўзланган асосий мақсад, икки "дафтар"га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўлди. Албатта, ушбу саёҳат ўзининг ижобий натижасини берди. Бунинг натижаси ўлароқ 110 киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнатингиз қадри баланд, Ибн Сино издошлари!

Труд Ваш бесценен, продолжатели дела великого Авиценны!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Китоб инсоннинг тафаккурини чарҳловчи ноёб қуролдир. Китоб доимо инсонлар учун яқин дўст, ҳамроҳ, доно маслаҳатчи бўлиб келган.
Ҳурматли Марҳамат тумани Ёшлари! Сиз китоб ўқиш билан бирга нафақат билим оласиз, балки, Сиз туман ҳокимининг СОВРИНИ сифатида қўйилган пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлишингиз мумкин!

Марҳамат тумани ҳокимининг соврини учун
“Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи” китобхонлик танловида туманимиздаги 7-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар қатнашишлари мумкин.
Низом асосида тайёргарлик кўринг ва иштирок этинг!

Соврин жамғармаси:
1-ўринга – 15.000.000 сўм
2-ўринга – 10.000.000 сўм
3-ўринга – 5.000.000 сўм
пул мукофотлари Сизларни кутмоқда!

Ғолиб бўлган ўқувчиларнинг устозларига ҳам қимматбаҳо совғалар бор!

Батафсил маълумот олиш олиш учун 90 217 80 48 га боғланишингиз мумкин

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram