Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида бош бошқарма ҳамда Олтинкўл тумани молия бўлими ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан «Оқтепа» МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганишда ишчи гуруҳи аъзолари аҳоли хонадонларига бориб, хонадон эгаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича муаммолари, уларни қийнаб келаётган саволлари тингланди. Жумладан, аҳоли билан суҳбатларда иссиқлик, табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси бўйича ҳамда бошқа эҳтиёжлари аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича йўл харитаси тайёрланди.

Фото: Андижон вилояти Молия Бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ш.АБДУРАҲМОНОВ "BEST IMPEKS TEXTILE" ТОМОНИДАН ҚУРИЛАЁТГАН КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Facebook I Twitter I Instagram I YouTube I Telegram
Избоскан туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Туман ҳокими С.Исмоилов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Б.Бахромов билан биргаликда туманда Давлат хусусий шерикчилик асосида ўз фаолиятини бошлаган "БАҲОР БОЛАЖОН" номли МТТ нинг очилиш маросимида иштирок этдилар.
Тадбиркор Ш.Нурдинова томонидан умумий қиймати 1 млрд. 777 млн сўм бўлиб, бундан банк кредит шартномаси 1 млрд. 300 млн сўмни ташкил этади.
Қурилган бино 100 нафар келажагимиз ворисларига, етук мутахассислар томонидан сифатли таълим ва тарбия бериш имконини яратади.
Маълумот учун Избоскан туманида ҳозирги кунда 1 та хусусий нодавлат МТТ, 5та ДХШ асосидаги МТТ, 38 та оилавий нодавлат МТТ лар ўз фаолиятини бошлаб тумандаги 1448 нафар мактабгача таълим ёшдаги болалар қамраб олинди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"FC Baliqchi" ўз майдонида қимматли уч очкони қўлга киритди.

Балиқчи туманида «Балиқчи» - «Асака» учрашуви бўлиб ўтди. Иккинчи лиганинг 10-туридан ўрин олган мазкур ўйинда Балиқчиликлар 4:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Мазкур ғалабадан кейин Балиқчилик футболчилар очколар сонини 28 тага етказиб иккинчи лиганинг биринчи ўрнини эгаллаб турибди.

Иккинчи лига, 10-тур.

«Балиқчи» - «Асака» - 4:0

Голлар: Жахонгир Махсудов (5), Темур Ғофуров (16), Шухрат Рашидов (30), Исмоил Шералиев (76).

Фото: Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
Унда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, оилавий шифокор институтини кенг татбиқ этиш, тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Началось видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева, посвященное мерам совершенствования первичного звена системы здравоохранения и формирования здорового образа жизни среди населения.
Ожидается рассмотрение вопросов пересмотра задач и функций сельских врачебных пунктов и семейных поликлиник, широкого утверждения института семейных врачей, расширения охвата медицинской помощью и другие важные вопросы.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #salomatlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижон спортчилари картинг бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишмоқда

Намангандаги картодромда картинг пойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими 2020 йил 6 ноябрь куни бўлиб ўтди.
Ушбу чемпионатда “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши тасарруфидаги Шаҳрихон автомобил мактабининг Мураббий вакили Ахмедов Илхомжон ва 12 нафар спортчилар иштирок этмоқда. Улар ичида энг ёш иштирокчи 8 ёшда.
Бундай спорт турлари ёшларни ватанпарварлик руҳида, соғлом ва шижоатли этиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот учун Картинг пойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионати 9 ноябргача давом этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram