Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
Вилоят мусиқали драма театри биноси қайта таъмирланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” 2018 йил 5 январдаги 9-сонли ҳамда шу ҳақда вилоят ҳокимининг 2018 йил 11 январдаги 13-Қ сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018-2022 йилларда давлат театрлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастурига асосан 2019-2020 йилларда Андижон вилоят мусиқали драма театри биносини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш белгиланган.
Андижон вилояти мусиқали драма театрини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш учун 1 млрд. 666 млн сўм пул маблағлари ажратилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВИЛОЯТ МУСИҚАЛИ ДРАМА ТЕАТРИ БИНОСИ ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНАДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
24 октябрь – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни

📌 БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 1947 йилдаги 168 (II) резолюциясида 24 октябрь —БМТ Устави кучга кирган кунни "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни" деб эълон қилган.

Бугун БМТ дунё миқёсидаги энг йирик халқаро ташкилот бўлиб, унга 193 давлат аъзо бўлиб кирган. Ўзбекистон Республикаси бу ташкилотга 1992 йил 2 мартда аъзо бўлган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"MASHXUR BOLALAR" НМТТ ўз фаолиятини бошлади

Андижон шаҳри Бўстон даҳасида давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Лойиҳа тадбиркор М.Ҳакимов амалга оширилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 4 млрд. 450 млнни ташкил этади. Шундан, 3 млрд. 450 млн сўм банк кредити ҳисобидан ва 1 млрд. сўм ўз ҳисобидан. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти жами 150 та болажонларни бағрига олишга мўлжалланган бўлиб, чет тилларига ва спорт тўгаракларига ихтисослаштирилган. Бугун ушбу масканнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, масканнинг келгуси фаолиятига омад ва муваффақиятлар тилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мактаб директорларини тайинлаш 2021 йил 1 январдан бошлаб янги тизим асосида ташкил этилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
⚡️Узлуксиз таълим тизимида бир нечта чет тилини ўрганиш концепциясини ишлаб чиқилади ва тасдиқланади

Унга кўра:

🔰 умумий ўрта таълим мактабларида ўзбек, рус, инглиз (француз, немис ва бошқалар) тилларини чуқурлаштириб ва қўшимча битта тилни ўргатиш тизимини яратиш

🔰 қўшимча тилни факультатив тарзда ўқитиш

🔰 ўқув режадаги баъзи фанларни тиллар, жумладан чет тилларига ўтказиш ҳисобидан 2 ва ундан ортиқ чет тилларни ўқитишни йўлга қўйиш

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти бўйлаб аҳолини оммавий спортга жалб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда

Вилоятимизда тизимли равишда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Андижон шаҳрида жойлашган спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг «Баркамол авлод» спорт мажмуасида 2000 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев бошчилигида эрталабки бадантарбия машқлари ўтказилди. Шунингдек, бошқа таниқли спортчилар бошчилигида барча ҳудудларда эрталабки бадантарбия машқлари ташкил этилди.

Фото: Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Видеолавҳа: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Биласизми

Ишсизлик нафақаси миқдорлари оширилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram