Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.2K photos
4.32K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
#Биз_сиз_биланмиз

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ БИЗ УЧУН МУҲИМ

Бугун Андижон вилояти ҳокими Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали негизида
COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар учун ташкил этилган шифохонада бўлди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
27 сентябрь (2019 йил)

“Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон шаҳрида яна 3 та 16 қаватли уйларнинг қурилиш ишлари бошланди

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Алишер Навоий ва Эргаш Ашуров кўчаларини туташган қисмида замонавий стандартлар асосида қурилиши режалаштирилган 3 та 16 қаватли уйларни лойиҳаси билан танишди.
Тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, қурилиш ишларига руҳсат берилди. Қурилиш ишларини бошлашдан аввал жонлиқ сўйилиб эхсон қилинди.
Ушбу ҳудудда қурилаётган мазкур уйларни 2021 йилнинг биринчи чорагида қурилиши якунланиб аҳолига топширилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари вилоятимизда илғор бўлган “Хокон авто инвест” ҳамда “Хон” МЧЖлар томонидан амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
27 сентябрь – Халқаро туризм куни

Ушбу сана БМТнинг Халқаро туризм ташкилоти – UNWTO томонидан илк бор 1979 йилда Испаниянинг Торремолинос шаҳрида таъсис этилган. Шундан бери ҳар йили 27 сентябрь бутун дунёда Халқаро туризм куни сифатида кенг нишонланади.

Ушбу санани таъсис этиш ва нишонлашдан мақсад туризмни глобал миқёсда тарғиб қилиш, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини дунё ҳамжамиятига етказиш, халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда Халқаро туризм кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризм бошқармаси ҳамда вилоят Маданият бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда вилоятда фаолият олиб бораётган 20 дан зиёд туроператор фирмалар, меҳмон уйлари, соҳа вакиллар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.
Вилоят Туризм бошқармаси ходимлари тадбир иштирокчилари учун викторина ўйинлари ташкил этди.
Тадбир якунида йил давомида фаол бўлган туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари тақдирланди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Ўзбекистон туризмида янги давр

Обновляющийся Узбекистан: новая веха в сфере туризма Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижонда ҳам навбатдаги “Ёшлар уйлари” топширилиш арафасида!

Ёш оила учун хонадонли бўлиш жуда катта бахт. Бу имтиёз ёш кадрлар жамиятнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида муваффақият қозонишида катта туртки бўлмоқда.
Президентимизнинг 2019-йил 16-17-май кунлари Андижон вилоятига қилган ташрифи давомида ёш оилалар учун шаҳар марказидан ер майдони ажратиш ва 60 та хонадондан иборат замонавий “Ёшлар уйлари” қад ростлаши тўғрисида кўрсатма берган эди.
Бугун ўша бино деярли топшириш учун тайёр. Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Музаффар Акрамов ҳудуддаги мутассадди раҳбарлар билан қурилиш ва пардозлаш жараёнлари билан танишди.
Яқин кунлар ичида яна 60 та ёш оила она ватани ичида кичик ватанли бўлади!

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
28 сентябрь – Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни

ЮНЕСКОнинг 2015 йилда ўтказилган конференциясида қабул қилинган резолюцияга биноан, 28 сентябрь Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни деб эълон қилинган ва 2016 йилдан бошлаб кенг нишонлаб келинмоқда.

БМТ Бош ассамблеяси томонидан барча мамлакатларда аҳолининг ахборот олиш ҳуқуқининг таъминланганлик даражасини назорат қилиш ЮНЕСКО зиммасига юкланган. Ҳар йили ушбу сана арафасида дунёнинг турли давлатларида ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича эришилган натижалар таҳлил қилинади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси лавозимига Парпиев Кадиржан Рахматович сайланди.

Шу кунга қадар Парпиев Кадиржан Рахматович, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси ўринбосари, раисининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Парпиев Кадиржан Рахматовични янги лавозимга сайлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТАЙИНЛОВ

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Солиева Шахлохон Адхамжоновна тайинланди.

Тайинловга қадар Солиева Шахлохон Адхамжоновна, “Ҳунарманд” уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Солиева Шахлохон Адхамжоновнани янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Изоҳ: Низамова Мавлюдахон Шералиевна, вилоят ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича котибият мудири вазифасида фаолиятини давом эттиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон нуфузли IDUAI форумига таклиф этилган икки мамлакатдан бири бўлди

Батафсил: https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1382

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram