Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
35/10 кВ кучланишли "Булоқбоши" подстанциясида юклама билан ишлаётган электр қурилмалари янги ва юқори қувватлиларига алмаштирилмоқда

"Андижон магистраль электр тармоқлари" филиали тақсимловчи тармоқларга электр энергиясини сифатли ва барқарор етказиб бериш мақсадида Булоқбоши тумани "Шоҳгузар" маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган 35/10 кВ кучланишли "Булоқбоши" подстанциясида юклама билан ишлаётган 4 МВА қувватли Т-2 ва  2,5 МВА қувватли Т-3 трансформаторлар ўрнига 16 МВА қувватли трансформаторни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Натижада тумандаги 10 та МФЙдаги жами 11 400 та аҳоли хонадонлари ва 522 та юридик истеъмолчиларнинг электр таъминоти ишончлилиги оширилишига имконият яратилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида III-халқаро "Дунё садолари" фестивалига тайёргарлик кўриш ишлари жадаллик билан кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Тайландда ҳарбийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Диёрбек Исмоилжонов  биринчи ўринни эгаллади.

Бугун ёш чемпионга вилоят ҳокимининг совғалари топширилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Андижон технопарк махсус иқтисодий зонаси» қурилишига тамал тоши қўйилди


Хўжаобод тумани ҳудудида 100 гектар майдонда “Андижон технопарк махсус иқтисодий зонаси” барпо этиш мақсадида Хитойнинг “Zhongge Investment” компанияси Хитойлик сармоядорлардан иборат гуруҳ билан ташкил этиш таклифини билдирилган эди. Куни кеча ушбу инвестиция объектлари қурилишига тамал тоши қўйилди.

Тадбирда бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, нуронийлар, ташкилот раҳбарлари, соҳа вакиллари иштирок этди.

Инвестор томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қиймати 300 млн долларни ташкил қилган Технопаркда шоурумлар, меҳмонхоналар, комплекс хизмат кўрсатиш шохобчалари ва 51 та ишлаб чиқариш заводлари қурилади, замонавий энг сўнгги русумдаги технологиялар ўрнатилади. 82 турдаги (михдан бошлаб том ёпиш материалларигача) қурилиш материалларини ишлаб чиқариш занжирини яратиб, дастлаб йилига 60 млн долларлик замонавий рақобатбардош тайёр маҳсулотларни қўшни давлатларга экспортини йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни кунларда Хонобод шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун олтин водийнинг гавҳари Андижонга келган киши бу ердаги ўзгаришлар, бунёдкорликни кўриб ҳайратга тушади. Ҳар бир ҳудуд, қишлоқ ва шаҳарда яратувчилик шукуҳи кенг қулоч ёйган.

Айни кунларда эса Хонобод шаҳрида
III - халқаро "Дунё садолари" фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти.

Чунки, янги Андижоннинг ҳар бир тонги, ҳар бир куни шиддатли бунёдкорликларга бой.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, айни кунларда вилоят ҳокими бошчилигида Хонобод шаҳрида туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу шаҳарда бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, жумладан қайта реконструкция қилинаётган тиббиёт муассасасининг таъмирлаш ва қурилиш ишларини яна бир бор кўздан кечирди.

Шунингдек, халқаро фестивалга тайёргарлик кўриш, ўрганилган камчиликлар, келгусида қилиниши зарур масалалар юзасидан масъулларга таклиф ҳамда вазифалар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий ахборот воситалари ходимлари, фаол ёшлар учун Андижон ёшлар технопаркига пресс-тур ташкил этилди

Тадбир давомида иштирокчилар Андижон ёшлар технопаркининг замонавий инфратузилмаси, техник имкониятлари, лабораторияси, “InnoX” дастури ва унинг натижалари билан яқиндан танишди. Молиялаштирилган муваффақиятли стартаплар тақдимоти, Venture talks мулоқотлари ўтказилди.

Шунингдек, иштирокчилар технопаркда ёшларни замонавий касбларга тайёрлаш борасида вилоятдаги профессионал ва умумтаълим муассасалари билан ҳамкорликда “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. 

“Demo day” натижаларига кўра, "InnoX" дастури доирасида яратилган "Тиббий марказ" лойиҳаси Андижон давлат университети томонидан 854 млн сўмга молиялаштирилган.

Шунингдек, InnoX дастурининг 3 нафар фаол иштирокчисига технопарк томонидан 3 млн сўмлик ваучерлар, истиқболли лойиҳа ташаббускорларига Ёшлар академияси аъзолиги гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мини футболда ғолиблар аниқланди

Маҳалла ёшлари ўртасидаги “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мини футбол бўйича ДХХ кубоги учун ташкил этилаётган мусобақаларнинг Андижон вилояти финал босқичи кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра аёллар ўртасида Избоскан тумани, эркаклар ўртасида Олтинкўл тумани жамоалари рақиблари устидан ишончли ғалабага эришиб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германиядан хушхабар

Ёзги Универсиада ўйинлари доирасида сузиш бўйича ўтказилаётган мусобақаларда Андижон вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби спортчиси
Элдорбек Усмонов кумуш медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз Ўзбекистоннинг янги рекордини ўрнатиб, финалга чиққан эди.

Бугун эса Элдорбек Усмонов сузиш мусобақасининг финал баҳсларида 50 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича 23.33 натижа кўрсатиб, кумуш медални қўлга киритди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳашар - элга ярашар


Халқимизда ҳашар деб номланган ажойиб анъана бор. Бу одат йиллар ўтсаки, ўз аҳамиятини йўқотмаган. Боиси ҳашарда халқимизнинг бирлиги, аҳиллиги намоён бўлади. Ҳашар сабаб жойларда дарахтларга шакл берилиб, оқланади, янги дарахт кўчатлари экилади, ҳудудлар чиқиндилардан тозаланади.

Жумладан, кеча Бобур шаҳрида ҳам "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳашари ташкил этилди.

Унда ҳудуддаги барча ташкилот ва идоралар ходимлари, кенг аҳоли вакиллари ва фаол ёшлар иштирок этишди ва муносиб ҳисса қўшдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойлик инвесторларни қабул қилди.

Учрашувда сўнгги йилларда Хитой компаниялари иштирокида Андижонда кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Учрашув давомида Андижон туманида жойлашган "Ипак йўл" эркин иқтисодий зона ҳудудида "China Baoli Andijon construction" MChJ XK томонидан скутер шунингдек, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган махсус заводлар ва кўргазмали залларни қуришга, имкониятларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни нафақат ўзимизда балки, қўшни давлатларга экспортини ошириш борасида ҳам келишиб олинди.

Музокаралар давомида меҳмонлар томонидан режалаштирилаётган ҳамкорлик лойиҳалари тақдимотлари ўтказилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни кунларда Хонобод шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПҚ-245-сон қарорига асосан, Хонобод шаҳрида аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга 97 гектар ер майдонида мастер режага мувофиқ дам олиш маскани ташкил этилмоқда.

Ушбу Мастер-режа ҳудуди 27 та лотга ажратилган бўлиб, унда 25 гектарлик сунъий кўл, 1 та савдо кўнгилочар марказлари, 3 та очиқ пляж ва “Akvapark”лар, 8 та (ҳар бири 100 ўринли) апарт-отеллар, 1 та (200 ўринли)меҳмонхона ва спорт, аҳоли дам олиш масканлари, яшил ҳудудлар ҳамда бошқа туризм объектлари барпо этилади.

Мастер режага мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш натижасида умумий қиймати 83,5 млн доллар инвестиция жалб қилиниб, 960 та янги иш ўринлари яратилади ва йиллик 83,5 млрд сўм солиқ тушуми режалаштирилган.


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод сизни чорлайди...

Денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган, "Ўзбекистон Швейцарияси" деб ном олган, баҳаво ва гўзал табиатга эга сўлим Хонобод шаҳрининг мусаффо ҳавоси, гўзал табиати туризм салоҳиятига эга. Шаҳарда туризмни ривожлантириш, шаҳарни мамлакатимизнинг экотуризм марказларидан бирига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ҳудуднинг 3 та йирик дам олиш оромгоҳлари, 11 та туристик масканлар, 5 та спорт иншоотлари, 830 та адирлик қисмларида қурилган дала ҳовлилар, "Фозилмон ота" зиёратгоҳи, 88 турдан ортиқ бошқа ҳудудларда кам учрайдиган манзарали дарахтлари мавжуд.

Хусусан, Қрим оққайини, япон сакураси, магнолия, лола дарахти каби ноёб турдаги манзарали, узоқ йиллик дарахтлар ҳамда балиқчиликка ихтисослашган "Афсона" дам олиш оромгоҳи, "Анҳор" чойхонаси, қўшни қирғиз халқ таомларини тортиқ қилувчи Ўтов дам олиш маскани ва Хон-тоғ ҳудудида жойлашган тиббий даволаниш санаторияларини мисол келтиришимиз мумкин.

Водийнинг туризм салоҳияти бой ҳудудларидан бири ҳисобланган масканда зиёрат, эко, тиббиёт, гастробар ва спорт туризми ривожланган. Шунингдек, оилавий туризм кластерлари ташкил этилган бўлиб, ҳар йили ўтказиб келинаётган "Дунё садолари" халқаро эстрада фестивалида ўзини оқламоқда.

Айни кунларда ҳам фестивалга тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Хонобод шаҳрида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман мутасаддилари иштирок этди.

Шунингдек, йиғилишда вилоятдаги барча соҳаларда қилинган ва бажарилиши керак бўлган ишлар бирма-бир муҳокама қилиниб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар етакчисининг бир куни

Бугунги ёшлар етакчилари улкан мақсадлар сари интилиб, маҳалла ёшлари учун яратилаётган имкониятларни ҳар бир уйга етказишга ҳаракат қилмоқда.

Андижон вилоятининг “Мирзо Улуғбек” маҳалласида фаолият юритаётган Шоҳжаҳон Абдуқодиров мисолида ёшлар етакчиларининг кундалик фаолиятига назар соламиз.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X