Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий фильмни суратга олишга тайёргарлик ишлари бошланди

Бугун Бобур шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихий жанрдаги бадиий фильмнинг анимацион триллери тақдимоти бўлиб ўтди.

Киноижодкорлар суратга олиниши кутилаётган янги фильм учун манбалар йиғиш, Бобур ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи материаллар билан яқиндан танишиш мақсадида Андижонда бўлишди.

Батафсил.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод туманида ободлик ва фаровонлик йўлидаги қадамлар

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
35/10 кВ кучланишли "Булоқбоши" подстанциясида юклама билан ишлаётган электр қурилмалари янги ва юқори қувватлиларига алмаштирилмоқда

"Андижон магистраль электр тармоқлари" филиали тақсимловчи тармоқларга электр энергиясини сифатли ва барқарор етказиб бериш мақсадида Булоқбоши тумани "Шоҳгузар" маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган 35/10 кВ кучланишли "Булоқбоши" подстанциясида юклама билан ишлаётган 4 МВА қувватли Т-2 ва  2,5 МВА қувватли Т-3 трансформаторлар ўрнига 16 МВА қувватли трансформаторни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Натижада тумандаги 10 та МФЙдаги жами 11 400 та аҳоли хонадонлари ва 522 та юридик истеъмолчиларнинг электр таъминоти ишончлилиги оширилишига имконият яратилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида III-халқаро "Дунё садолари" фестивалига тайёргарлик кўриш ишлари жадаллик билан кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Тайландда ҳарбийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Диёрбек Исмоилжонов  биринчи ўринни эгаллади.

Бугун ёш чемпионга вилоят ҳокимининг совғалари топширилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Андижон технопарк махсус иқтисодий зонаси» қурилишига тамал тоши қўйилди


Хўжаобод тумани ҳудудида 100 гектар майдонда “Андижон технопарк махсус иқтисодий зонаси” барпо этиш мақсадида Хитойнинг “Zhongge Investment” компанияси Хитойлик сармоядорлардан иборат гуруҳ билан ташкил этиш таклифини билдирилган эди. Куни кеча ушбу инвестиция объектлари қурилишига тамал тоши қўйилди.

Тадбирда бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, нуронийлар, ташкилот раҳбарлари, соҳа вакиллари иштирок этди.

Инвестор томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қиймати 300 млн долларни ташкил қилган Технопаркда шоурумлар, меҳмонхоналар, комплекс хизмат кўрсатиш шохобчалари ва 51 та ишлаб чиқариш заводлари қурилади, замонавий энг сўнгги русумдаги технологиялар ўрнатилади. 82 турдаги (михдан бошлаб том ёпиш материалларигача) қурилиш материалларини ишлаб чиқариш занжирини яратиб, дастлаб йилига 60 млн долларлик замонавий рақобатбардош тайёр маҳсулотларни қўшни давлатларга экспортини йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни кунларда Хонобод шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун олтин водийнинг гавҳари Андижонга келган киши бу ердаги ўзгаришлар, бунёдкорликни кўриб ҳайратга тушади. Ҳар бир ҳудуд, қишлоқ ва шаҳарда яратувчилик шукуҳи кенг қулоч ёйган.

Айни кунларда эса Хонобод шаҳрида
III - халқаро "Дунё садолари" фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти.

Чунки, янги Андижоннинг ҳар бир тонги, ҳар бир куни шиддатли бунёдкорликларга бой.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, айни кунларда вилоят ҳокими бошчилигида Хонобод шаҳрида туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу шаҳарда бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, жумладан қайта реконструкция қилинаётган тиббиёт муассасасининг таъмирлаш ва қурилиш ишларини яна бир бор кўздан кечирди.

Шунингдек, халқаро фестивалга тайёргарлик кўриш, ўрганилган камчиликлар, келгусида қилиниши зарур масалалар юзасидан масъулларга таклиф ҳамда вазифалар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий ахборот воситалари ходимлари, фаол ёшлар учун Андижон ёшлар технопаркига пресс-тур ташкил этилди

Тадбир давомида иштирокчилар Андижон ёшлар технопаркининг замонавий инфратузилмаси, техник имкониятлари, лабораторияси, “InnoX” дастури ва унинг натижалари билан яқиндан танишди. Молиялаштирилган муваффақиятли стартаплар тақдимоти, Venture talks мулоқотлари ўтказилди.

Шунингдек, иштирокчилар технопаркда ёшларни замонавий касбларга тайёрлаш борасида вилоятдаги профессионал ва умумтаълим муассасалари билан ҳамкорликда “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. 

“Demo day” натижаларига кўра, "InnoX" дастури доирасида яратилган "Тиббий марказ" лойиҳаси Андижон давлат университети томонидан 854 млн сўмга молиялаштирилган.

Шунингдек, InnoX дастурининг 3 нафар фаол иштирокчисига технопарк томонидан 3 млн сўмлик ваучерлар, истиқболли лойиҳа ташаббускорларига Ёшлар академияси аъзолиги гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мини футболда ғолиблар аниқланди

Маҳалла ёшлари ўртасидаги “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мини футбол бўйича ДХХ кубоги учун ташкил этилаётган мусобақаларнинг Андижон вилояти финал босқичи кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра аёллар ўртасида Избоскан тумани, эркаклар ўртасида Олтинкўл тумани жамоалари рақиблари устидан ишончли ғалабага эришиб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X