Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни дардини тинглаш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш борасида қилинган ва қилиниши керак бўлган вазифалар юзасидан кенгайтирилган тарзда йиғилиш ўтказди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, вилоятда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди. Унга мувофиқ масъулларга жойларда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш кераклиги борасида айтиб ўтди.
Шунингдек, битирувчи ёшларни ишга жойлаштириш, керак бўлса ишлаб чиқариш корхоналарининг ўзида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги таъкидланди.
Туман ва шаҳарларда анъанавий ёки масофавий ўқув курсларини кўпайтириш, ишсиз ёшларни ушбу тизим орқали касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Даладан дастурхонгача
Бозорларимиз халқимиз турмуш даражасининг чинакам кўзгусига айланди. Бозор расталарида сархил ҳўл мева-ю, турфа хил узумлар, тилими тилни ёрар қовун-тарвузлару сабзавотлар, шифобахш кўкатлар дейсизми, ҳамма-ҳаммаси мўл-кўллигидан кўзингиз қувнайди, кўнглингиз завққа тўлади. Жаннатмакон диёримиз табиати, далаларимиз саховати, бунёдкор деҳқону соҳибкорларимиз меҳнатига яна бир бор тасанно, айтасиз.
Айни кунда мамлакатимизда 91 мингдан ортиқ фермер хўжалиги 3 миллион 523 минг гектардан зиёд майдонда фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, деҳқон хўжаликлари учун ажратилган 193 минг 167 гектар ерда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.
Андижон бозорларида йилнинг қайси фасли бўлишидан қатъий назар доимо пишиқчилик мавсуми. Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида вилоятимиздаги барча бозорларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари расталари ташкил этилган.
Андижонлик деҳқон ва чорва фермерлари томонидан етиштирилган маҳсулотлар "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида харидорларга етказиб берилмоқда. Бу орқали бозорларимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор нархлари таъминланмоқда.
Бугун юртимизнинг қайси манзилида бўлманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Эътиборли жиҳати, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида юртимиз обод, бозорларимиз тўкин бўлиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги ошиб бормоқда.

Хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказилди
Куни кеча вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойлик инвесторларни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишончли ва дўстона муносабатлари асосида юқори суръатларда ривожланиб бораётганлиги, кейинги йилларда Хитой компаниялари иштирокида хусусан, Андижонда кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек, учрашув давомида Хўжаобод туманининг «Хўжаобод ҳамда Иттифоқ» массивлари ҳудудида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган махсус саноат зонасини ташкил қилишга, имкониятларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни нафақат ўзимизда балки, қўшни давлатларга экспортини ошириш борасида ҳам келишиб олинди.
Музокаралар давомида меҳмонлар томонидан режалаштирилаётган ҳамкорлик лойиҳалари тақдимотлари ўтказилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга қилиш мақсадида амалий ва самарали чора-тадбирлар қўлланилмоқда.
Жумладан, Пахтаобод туманида ишлаш истагини билдирган ёшларнинг бир гуруҳи «Oltin mato group» ҳамда "The besttex" текстиль корхоналарига олиб борилди.
Уларга корхоналар фаолияти, яратилган шароитлар ва у ердаги муҳит ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, корхона раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, ишлаш истагида бўлганлар ўзларига маъқул келган йўналишларда ишга қабул қилинди.