Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асака тумани Арғин маҳалласида жорий йилда амалга оширилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг биринчи мавсуми доирасида кўчалар асфальтланди.

Бу лойиҳа орқали маҳалладаги йўл муаммолари яхшиланиб, аҳоли учун қулайликлар яратилмоқда.

Маҳалла аҳлининг қувончи чексиз. Улардаги шукроналик туйғулари юракларда янада ортиб бораётир.

Жойларда олиб борилаётган бундай ишлар аҳолининг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиб, юртга бўлган муҳаббатини янада кучайтирмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Организации экономического сотрудничества

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Economic Cooperation Organization’s summit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Андижонда фермерлар томонидан 45 минг эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой ва сомон-пресслари тарқатилди


Бугунги кунда ижтимоий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган давлат дастурлари аҳоли турмушини яхшилашга қаратилганини кузатиш мумкин. Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу кунларда Андижон вилоятида буғдой ўрими якунига етиб, деҳқон -фермерларимиз юқори ҳосилдорликка эришдилар. Бундан руҳланган фермерлар ҳар-бир эҳтиёжманд оилаларга ўз ҳисобларидан 100 кгдан буғдой, 30 тадан сомон-пресс ва деҳқончилик қиламан деганларга 10-15 сотих дан буғдойдан бўшаган ерлардан бериш ташаббуси билан чиқдилар.

Маҳалла раислари томонидан рўйҳатга олинган 45 мингга яқин фуқароларнинг талаблари инобатга олиниб, улардан 19 минг 005 нафарига 10 сотихдан ер, 11 минг 726 нафарига 100 кгдан буғдой ва 14 минг 234 нафарига 30 донадан сомон-пресс тарқатилди.
-Бу саховат кишини нафақат, рухлантиради, балки бугунидан рози бўлиб, эртанги кунига ишонч билан яшаш хиссини беради, -дейди фуқаро Толибжон Зокиров. - Мисол учун ўзимни олайлик. Ажратилган 100 кг. буғдой туфайли кузнинг салқин дамларига қадар дастурхонимдан иссиқ нон аримайдиган бўлди. Ажратилган 15 сотих майдонда эса астойдил меҳнат қилиб, даромад олиш имконига эга бўлдим. Халқимизда: ”Эътибордан эл кўкаради”, -деган мақол бор. Бизга кўрсатилган ҳиммат моддий таъминотимизни мустаҳкамлабгина қолмасдан, инсонийлик фазилатларига бўлган ҳурматимизни янада оширди. - Бунинг учун барча фермерларга, вилоятимиз ҳокимига, шу ишларнинг бошида турган Президентимизга миннатдорлик билдираман.

Ушбу эзгу тадбирлар халқимиз орасида ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни камайтириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мақсад — ҳар бир оила, ҳар бир ёшнинг муносиб турмуш шароитига эришиши ва мамлакатимизда ижтимоий ҳамжиҳатликни таъминлашдир.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида вилоятимиздаги барча касбий таълим муассасаларининг битирувчи курс ўқувчилари учун корхона, завод ва саноат объектларига саёҳатлар уюштирилди.

Жараёнда мазкур корхоналарнинг фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд касблар ва меҳнат шароитлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Ушбу ташрифлар ёшларнинг ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, уларни реал меҳнат муҳитига яқинлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунингдек, ҳар бир таълим муассасаси маълум корхоналарга бириктирилган бўлсада, ўқувчиларнинг қизиқиши, касбий йўналиши ва истаклари инобатга олиниб, улар учун альтернатив ишлаб чиқариш субъектлари ҳам таклиф этилди. Яъни, бириктирилган корхоналарда ишлашни хоҳламаган ёшлар учун бошқа мос ва муносиб иш жойлари ҳам кўрсатилиб, уларнинг мустақил танлов асосида ишга жойлашишларига кенг имконият яратилди.

Корхоналарда ишлаш истагини билдирган ёшларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилди. Жумладан, ишга жойлашиш истагини билдирган ўқувчиларга зарур меҳнат шароитлари яратилмоқда. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, доимий ёки мавсумий иш билан таъминлаш ишлари бошланган.

Ушбу ташаббус нафақат битирувчиларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлашга, балки уларнинг келгусидаги ижтимоий-иқтисодий барқарор ҳаётига замин яратишга хизмат қилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни дардини тинглаш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш борасида қилинган ва қилиниши керак бўлган вазифалар юзасидан кенгайтирилган тарзда йиғилиш ўтказди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, вилоятда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди. Унга мувофиқ масъулларга жойларда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш кераклиги  борасида айтиб ўтди.

Шунингдек, битирувчи ёшларни ишга жойлаштириш, керак бўлса ишлаб чиқариш корхоналарининг ўзида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги таъкидланди.

Туман ва шаҳарларда анъанавий ёки масофавий ўқув курсларини кўпайтириш, ишсиз ёшларни ушбу тизим орқали касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Кино тақдимоти ва кино ижодкорлари билан жонли суҳбат

Хонобод шаҳар марказида кино ихлосмандлари учун Oʼzbekkino ижодкорлари томонидан суръатга олинган "Мен террорчи эмасман" фильмининг тақдимоти ҳамда кино қаҳрамонлари, ижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даладан дастурхонгача

Бозорларимиз халқимиз турмуш даражасининг чинакам кўзгусига айланди. Бозор расталарида сархил ҳўл мева-ю, турфа хил узумлар, тилими тилни ёрар қовун-тарвузлару сабзавотлар, шифобахш кўкатлар дейсизми, ҳамма-ҳаммаси мўл-кўллигидан кўзингиз қувнайди, кўнглингиз завққа тўлади. Жаннатмакон диёримиз табиати, далаларимиз саховати, бунёдкор деҳқону соҳибкорларимиз меҳнатига яна бир бор тасанно, айтасиз.

Айни кунда мамлакатимизда 91 мингдан ортиқ фермер хўжалиги 3 миллион 523 минг гектардан зиёд майдонда фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, деҳқон хўжаликлари учун ажратилган 193 минг 167 гектар ерда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.

Андижон бозорларида йилнинг қайси фасли бўлишидан қатъий назар доимо пишиқчилик мавсуми. Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида вилоятимиздаги барча бозорларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари расталари ташкил этилган.

Андижонлик деҳқон ва чорва фермерлари томонидан етиштирилган маҳсулотлар "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида харидорларга етказиб берилмоқда. Бу орқали бозорларимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор нархлари таъминланмоқда.

Бугун юртимизнинг қайси манзилида бўлманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Эътиборли жиҳати, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида юртимиз обод, бозорларимиз тўкин бўлиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги ошиб бормоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X