Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Вилоят ҳокими бошчилигида Пахтаобод туманида ишлар жадал тус ола бошлади.

Жумладан, ҳудуддаги жамоат саломатлиги техникуми биносида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Малакали мутахассислар жамланган тиббий кўрикда терапевт, хирург, травматолог, эндокринолог, окулист, лор, кардиолог, гинеколог, педиатр каби ўз ишининг усталари маҳалла аҳлини тиббий текширувдан ўтказмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Избоскан туманидаги “Динамо” ўйингоҳида Ёшлар куни муносабати билан очиқ осмон остидаги шоу галаконцерти бўлиб ўтди.

Тадбирда 10 мингдан зиёд избосканлик ёшлар иштирок этдилар. Концерт дастури ёшлар учун нафақат ёрқин эстрада санъаткорларининг ижросини, балки уларни жамиятдаги фаол позициясини янада мустаҳкамлашга қаратилган мотивацияни ҳам ўзида мужассам этди.

Туман ҳокими тарафидан барча соҳаларда юқори натижаларга эришган 30 нафар ёшларга ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Бу ёшларнинг меҳнати, фаоллиги ва ўз хизматини халқ орасида қадрлашга бўлган катта эътиборнинг яна бир исботидир.

Тадбирда Жаҳонгир Хўжаев, Мирзабек Холмедов, Виа Мароканд гуруҳи, Машҳурбек Юлдашев, Ёрқинхўжа Умаров ва бошқа санъаткорлар ёшлар учун хос бўлган махсус дастурларини намойиш этдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод тумани ёшлари “Долзарб 90 кун” доирасида ўтказилаётган лойиҳаларда фаол қатнашиб, ёзги таътил кунларини мароқли ўтказмоқдалар.

Туманда вилоят ҳокими ташаббуси билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Ёшлар ишлари агентлиги лойиҳалари тарғиботи, шахмат мусобақаси, иқтидорли ёшларнинг концерт дастурлари куннинг сермазмун ўтишига сабаб бўлди.

Вилоят ҳокими кубоги учун ўтказилган мини футбол мусобақаси эса маҳалла ёшлари ўртасида дўстона руҳ ва соғлом рақобатни юзага чиқарди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгдан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод туманидаги Уч кўза маҳалласида бўлиб, маҳалла аҳли, нуроний отахонлар билан мулоқот қилди.

Ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, ишларни сифатли ва қисқа муддатларда якунлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ билан мулоқот давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ҳар бир соҳа мутасаддиси, халқ вакили доимий равишда аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини, дарду ташвишларини ўрганмоқда, ваколати доирасида масалаларни ҳал этиш чораларини кўраётир.

Жумладан, навбатда вилоят ҳокими Пахтаобод туманидаги Муаззинбой, Наврўз маҳаллаларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда аҳоли ўртасида ижтимоий соҳа объектларига бўлган талаб юқори. Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида бирламчи тиббий хизматни ривожлантириш, тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Натижада чекка ҳудудларда ҳам замон талабларига мос тиббий муассасалар барпо этилмоқда. Мавжудлари таъмирланиб, замонавий кўринишга келтириляпти.

Пахтаобод туманида ҳам бугун бунёдкорлик ишлари жадаллик билан амалга оширилиб, айни йўналишдаги ўсиш-ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.

Жумладан, айни пайтда туман тиббиёт бирлашмаси қайта реконструкция қилинмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларига, халқимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, ҳар жиҳатдан қулай шароитда турмуш кечиришига қаратилган.

Ушбу йўналишда белгиланган вазифаларнинг нафақат марказларда, балки чекка ҳудудларда ҳам ўз вақтида амалга оширилиши одамлар кайфиятини, ислоҳотларга ишончини белгилайди.

Пахтаобод туманида амалга оширилаётган истиқболли саъй-ҳаракатлар жадаллик билан давом этмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакада оилавий поликлиника реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбари шаҳар аҳолисининг кўпайиб бораётгани ҳамда замонавий тиббий хизматга эҳтиёж юқори эканини ҳисобга олиб, янги тиббий муассасалар ташкил этиш, оилавий поликлиникалар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб берган эди.

Ушбу вазифалар асосида Асака туманидаги 7-оилавий поликлиника биноси ҳам қайта реконструкция қилинди.

Поликлиника биносининг очилиш маросимини вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб берди.

Тадбирда тиббиёт соҳаси фахрийлари, маҳаллалар фаоллари сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган юксак эътибор учун миннатдорлик билдирди.

150 қатновга мўлжалланган муассасамиз тумандаги Эргашобод, Кўркам, Дориломон, Юксалиш, Файзобод, Янги сор маҳаллаларининг 24 мингдан ортиқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади, – дейди оилавий поликлиника бош шифокори Муҳаммадсиддиқ Мадаминов.

76 нафар юқори малакали мутахассислар муассасада фаолият олиб бормоқда. Президентимизнинг алоҳида эътибори натижасида эндиликда бу ерда халқимизга сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш имконияти янада кенгайди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X