Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Марҳамат туманида галаконцерт бўлиб ўтди.

Хушовоз хонандалар, иқтидорли ёшлар томонидан тайёрланган байрам дастури йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Вилоят ҳокими бошчилигида Пахтаобод туманида ишлар жадал тус ола бошлади.

Жумладан, ҳудуддаги жамоат саломатлиги техникуми биносида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Малакали мутахассислар жамланган тиббий кўрикда терапевт, хирург, травматолог, эндокринолог, окулист, лор, кардиолог, гинеколог, педиатр каби ўз ишининг усталари маҳалла аҳлини тиббий текширувдан ўтказмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Избоскан туманидаги “Динамо” ўйингоҳида Ёшлар куни муносабати билан очиқ осмон остидаги шоу галаконцерти бўлиб ўтди.

Тадбирда 10 мингдан зиёд избосканлик ёшлар иштирок этдилар. Концерт дастури ёшлар учун нафақат ёрқин эстрада санъаткорларининг ижросини, балки уларни жамиятдаги фаол позициясини янада мустаҳкамлашга қаратилган мотивацияни ҳам ўзида мужассам этди.

Туман ҳокими тарафидан барча соҳаларда юқори натижаларга эришган 30 нафар ёшларга ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Бу ёшларнинг меҳнати, фаоллиги ва ўз хизматини халқ орасида қадрлашга бўлган катта эътиборнинг яна бир исботидир.

Тадбирда Жаҳонгир Хўжаев, Мирзабек Холмедов, Виа Мароканд гуруҳи, Машҳурбек Юлдашев, Ёрқинхўжа Умаров ва бошқа санъаткорлар ёшлар учун хос бўлган махсус дастурларини намойиш этдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод тумани ёшлари “Долзарб 90 кун” доирасида ўтказилаётган лойиҳаларда фаол қатнашиб, ёзги таътил кунларини мароқли ўтказмоқдалар.

Туманда вилоят ҳокими ташаббуси билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Ёшлар ишлари агентлиги лойиҳалари тарғиботи, шахмат мусобақаси, иқтидорли ёшларнинг концерт дастурлари куннинг сермазмун ўтишига сабаб бўлди.

Вилоят ҳокими кубоги учун ўтказилган мини футбол мусобақаси эса маҳалла ёшлари ўртасида дўстона руҳ ва соғлом рақобатни юзага чиқарди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X