Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, куни кеча вилоят ҳокими бошчилигида Пахтаобод туманида кенг кўламдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган эди.

Бугун эрта тонгдан Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, масъулларга белгилаб берилган топшириқлар натижаси ҳамда ҳар бир объектда бажарилаётган ишларни кўздан кечирмоқда.

Айни дамда вилоят раҳбари маҳалла еттилик вакиллари билан мулоқот қилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни кунларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Пахтаобод туманида бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят раҳбари тумандаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, маҳалла еттилик вакиллари билан мулоқот қилди.

Учрашув давомида бунёдкорлик ишлари, аҳолини бугунидан рози қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга холис ва ҳаққоний баҳо бериш, камбағалликдан чиқариш, камчиликларни бартараф этиш йўлларини қидириш борасида мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌆Пахтаобод тумани

Обод бўлаётган манзиллар

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍 Азиз Андижон ёшлари, барчангизни Хонобод шаҳрида “III-Халқаро Дунё садолари” фестивали доирасида 1-15 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган мусобақаларда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Мусобақалар 2 босқичда — туман/шаҳар босқичи ва вилоят финал босқичлари тарзида қуйидаги спорт турлари бўйича ўтказилади:

Вилоят ҳокими соврини учун —
мини футбол, бокс;

Вилоят прокурори соврини учун - эркин кураш, юнон-рум кураши;

Ички ишлар бошқармаси соврини учун - волейбол;

Солиқ бошқармаси соврини учун - стол тенниси;

Божхона бошқармаси бошлиғи соврини учун - югуриш марафони;

Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи соврини учун - камондан отиш.

Мусобақаларда юқори натижаларга эришган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланадилар.

Имкониятни қўлдан бой берманг – иштирок этинг, ғалаба қозонинг!

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Андижоннинг янгиланаётган қиёфаси кенг кўламли бунёдкорлик ишларида ўз аксини топмоқда.

Айни кунларда Пахтаобод туманида бошланган ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўлами барча шаҳар ва туманлар мисолида яққол кўзга ташланмоқда.

Айни кунларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Пахтаобод туманида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов тумандаги 37-ихтисослаштирилган мактабда бўлиб, муассаса ходимлари билан мулоқот қилди.

Учрашув сўнггида мактаб учун янги ўқув жиҳозлари, спорт анжомларини топширди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Марҳамат туманида галаконцерт бўлиб ўтди.

Хушовоз хонандалар, иқтидорли ёшлар томонидан тайёрланган байрам дастури йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Вилоят ҳокими бошчилигида Пахтаобод туманида ишлар жадал тус ола бошлади.

Жумладан, ҳудуддаги жамоат саломатлиги техникуми биносида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Малакали мутахассислар жамланган тиббий кўрикда терапевт, хирург, травматолог, эндокринолог, окулист, лор, кардиолог, гинеколог, педиатр каби ўз ишининг усталари маҳалла аҳлини тиббий текширувдан ўтказмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Избоскан туманидаги “Динамо” ўйингоҳида Ёшлар куни муносабати билан очиқ осмон остидаги шоу галаконцерти бўлиб ўтди.

Тадбирда 10 мингдан зиёд избосканлик ёшлар иштирок этдилар. Концерт дастури ёшлар учун нафақат ёрқин эстрада санъаткорларининг ижросини, балки уларни жамиятдаги фаол позициясини янада мустаҳкамлашга қаратилган мотивацияни ҳам ўзида мужассам этди.

Туман ҳокими тарафидан барча соҳаларда юқори натижаларга эришган 30 нафар ёшларга ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Бу ёшларнинг меҳнати, фаоллиги ва ўз хизматини халқ орасида қадрлашга бўлган катта эътиборнинг яна бир исботидир.

Тадбирда Жаҳонгир Хўжаев, Мирзабек Холмедов, Виа Мароканд гуруҳи, Машҳурбек Юлдашев, Ёрқинхўжа Умаров ва бошқа санъаткорлар ёшлар учун хос бўлган махсус дастурларини намойиш этдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X