Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Хонободда "Рассомлар фестивали" ташкил этилди

Фестиваль "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида Андижон вилояти ҳокими соврини учун Хонобод шаҳрида мўйқалам соҳибларини саъатга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш ҳамда уларнинг ижодий маҳоратини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўжаобод туманидаги Хидирша массивида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 1,5 км масофага оқова сув қувурини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Асака тумани "Қайрағоч" МФЙда жойлашган 5-оилавий поликлиника қайта таъмирлаш ишларидан сўнг, замон талаблари асосида аҳолига хизматлар кўрсатишни бошлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, бир неча кундан буён Андижон шаҳридаги Майдонбозор, Темур Малик, Ўзгариш маҳаллалари ўрамида вилоят ҳокими бошчилигида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун эрта тонгдан Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзгариш маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш борасида бажарилаётган ишларни кўздан кечирди.

Вилоят раҳбари масъулларга кейинги амалга ошириладиган аниқ вазифаларни белгилаб берди. Мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ҳар бир объектнинг ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, ишларни тизимли ташкил қилиш борасида топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида «Инсон манфаатлари — олий қадрият!» деган тамойил устувор аҳамият касб этмоқда.

Бевосита давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан муаммоларни «маҳаллабай» ўрганиш ва одамларни рози қилишнинг мутлақо янгича, самарали тизими ишга туширилди.

Шу боис, бугун навбатда вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги Ўзгариш маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Эрта тонгдан ҳудудда бунёдкорлик ишлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ишлари бошлаб юборилди.

Вилоят раҳбари бошчилигида ўтказилаётган қабуллар ҳам айни масалалар ечимидир.

Дарҳақиқат, халқни рози қилишнинг йўли бу - мулоқот ва муаммолар ечимидир. Боиси, аҳолини қийнаётган муаммолар халқнинг ичига чуқур кириб борилгандагина яхши билинади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X