Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Бу бизнинг Хонобод...

Денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган, "Ўзбекистон Швейцарияси" деб ном олган, баҳаво ва гўзал табиатга эга сўлим Хонобод шаҳрининг мусаффо ҳавоси, гўзал табиати туризм салоҳиятига эга. Шаҳарда туризмни ривожлантириш, шаҳарни мамлакатимизнинг экотуризм марказларидан бирига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ҳудуднинг 3 та йирик дам олиш оромгоҳлари, 11 та туристик масканлар, 5 та спорт иншоотлари, 830 та адирлик қисмларида қурилган дала ҳовлилар, "Фозилмон ота" зиёратгоҳи, 88 турдан ортиқ бошқа ҳудудларда кам учрайдиган манзарали дарахтлари мавжуд.

Хусусан, Қрим оққайини, япон сакураси, магнолия, лола дарахти каби ноёб турдаги манзарали, узоқ йиллик дарахтлар ҳамда балиқчиликка ихтисослашган "Афсона" дам олиш оромгоҳи, "Анҳор" чойхонаси, қўшни қирғиз халқ таомларини тортиқ қилувчи Ўтов дам олиш маскани ва Хон-тоғ ҳудудида жойлашган тиббий даволаниш санаторияларини мисол келтиришимиз мумкин.

Водийнинг туризм салоҳияти бой ҳудудларидан бири ҳисобланган масканда зиёрат, эко, тиббиёт, гастробар ва спорт туризми ривожланган. Шунингдек, оилавий туризм кластерлари ташкил этилган бўлиб, ҳар йили ўтказиб келинаётган "Дунё садолари" халқаро эстрада фестивалида ўзини оқламоқда.

Айни кунларда ҳам фестивалга тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятнинг ташриф тимсоли

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Андижон тумани адирликларида барпо этилаётган, қарийб 450 минг нафарга яқин аҳоли яшаши мумкин бўлган Бобур шаҳри том маънода вилоятимизнинг ташриф тимсолига айланди, десак муболаға бўлмайди. Шаҳарчадаги кун сайин кўкка бўй чўзаётган иморатлар ўта долзарб муаммолардан бири бўлган аҳолини арзон, замонавий уй-жойлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Замонавий шаҳарчага пойдевор қўйилганига ҳам 4 йил бўлди. Лойиҳага кўра биринчи босқичда 53,7 гектар ер майдонига 63 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Айни вақтга қадар 47 та уй фойдаланишга торширилди. 3 минг 200 та хўжалик истиқомат қиляпти.

Айни кунларда бунёдкорлик ишлари қаторига навбатдаги лойиҳа қўшилмоқда.

Вилоят ҳокими, ҳудудда қурилиши бошланаётган навбатдаги лойиҳани ҳам аввалги қурилган уй-жойлар билан бирлаштириб, кўзни қувонтирадиган, аҳоли яшаши учун барча қулайликлари бўлган яхлит бир комплекс яратиш кераклиги юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқ берди.

Тадбирда нуронийлар ҳам ўзгаришлардан хурсанд эканликларини, аввал дашт бўлган жойларда кўплаб янги уйлар, бинолар қад ростлаётганлиги аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир қилаётганлигини айтишиб, бошланган ишлар баракали, хайрли бўлишлигини тиладилар. Қуръон тиловат қилиниб, яхши ниятлар билан дуо-фотиҳалар қилинди. Шундан сўнг навбатдаги қурилиш ишларига старт берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимых реформ, состоянию дел в регионах и поиску решений волнующих население вопросов.

Facebook|Instagram|X
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган беш ойда мамлакатимизда саноат 6,4 фоизга ўсди, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлди.

Лекин куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади.

Тинчлик, адолат ва инсон қадрини улуғлашга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ошиб бораяпти.

Шу боис ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт.


Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммоларни таҳлил қилди.

Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.

Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак.

Масалан, Қумқўрғон марказидаги темир йўлида ҳар куни 20 марта ёпиладиган “шлагбаум” 200 метр нарига кўчирилса, 8 минг автомобиль учун тирбандлик йўқолади. Лекин, бунга на туман, на вилоят ҳокимини ваколати бор. “Ўзбекистон темир йўллари”дан рухсат олиш керак.

Ёки, “Термиз-Сариосиё” темир йўлининг ярми электрлашмагани учун электровоз 1,5 соат сарфлайдиган манзилга тепловозлар 3 соатда бораяпти. Шу боис, кўпчилик автомобилда ҳаракатланмоқда.

Туман ҳокимлари ва аҳоли таклифларини эшитиб, бу йўналишни охиригача электрга ўтказса, 10 та туманни Термиз билан хавфсиз боғлаш мумкин, лекин транспорт вазири И.Маҳкамов, “Ўзбекистон темир йўллари” раиси З.Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Сув ва канализация хизматидан тушган маблағнинг 10 фоизи туманларда қоляпти. Лекин, зарур материаллар тайёр турмагани учун 2-3 соатда ҳал бўладиган авариялар 4-5 кунга чўзилаяпти. Қачон авария бўлса, кейин материал сотиб олинаяпти.

Туман ташкилотлари ўзини “назоратчи” деб билади, аҳоли оғирини енгил қилиш бўйича хизмат кўрсатиш йўқ!

– деди Президентимиз.

Масалан, Қумқўрғон тумани карантин бўлимида 8 нафар инспектор фақат камчилик бўйича кўрсатма, экспортга сертификат бериш билан шуғулланади, фумигация хизматини кўрсатмайди.

Экология бўлими ҳам фақат дарахт кесишни назорат қилади, лекин “Яшил макон” доирасида қаерга қандай кўчат экиш, молиявий манбаси бўйича таклиф бермайди.

Facebook|Instagram|X
Ҳукуматдаги масъуллар, вазирлар тартиб-интизомга вақтида эътибор бермагани учун ислоҳотлар ижроси чўзилиб кетаётгани танқид қилинди.

Масалан, суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилмоқда. Айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқ.

Иссиқ кунларда газда шунча муаммо бўлса, қишда одамлар қозонини нимада қайнатади? Раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш: бу масалага икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин”,

- деди Президентимиз.

Яна бир масала – ёзнинг бошланиши нисбатан салқин келди. Лекин буёғига кунлар анча исиб, электр истеъмоли ошади. Икки ой олдин Энергия самарадорлик агентлиги ташкил қилиниб, бюджетдан 100 миллиард сўм берилди.

Энергетика вазирлиги ва агентликка вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхатини шакллантиради. Ушбу ходимларга энергия самарадор технологияларга ўтиш учун “яшил таъмир” кредити ёки субсидия олишга кўмаклашилади. Керак бўлса, бюджетдан ташқари жамғармасидан ссуда берилиши мумкин.

Бунинг ҳисобидан йил якунигача истеъмоли юқори бўлган камида 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи кескин ошмаслиги, корхоналар “соя”дан чиқиб ишлаши учун ҚҚСнинг ярмини кэшбек қилиб қайтариш тартиби ўтган ҳафта тасдиқланган эди.

Мутасаддилар кэшбекни бир кунга бўлса ҳам кечиктирмаслик зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Ҳокимларни ҳам огоҳлантираман, ушбу янги механизм асосида гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт. Буни эплай олмаганлари ишдан кетади”,

- деди Президент.

Суд қарорлари вақтида ижро бўлмаётгани юзасидан мурожаатлар жуда кўплиги қайд этилди. Ўтган йили МИБга юборилган ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро қилинмагани танқид қилинди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган ҳафта Тошкентдаги форумга келган инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишга янада катта қизиқиш билдирди, 30,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

Бу йилги дастур доирасида яна 26,5 миллиард доллар инвестиция бўлиши, 1 сентябргача 3,3 миллиард долларлик 35 та йирик лойиҳа сўзсиз ишга тушиши шартлиги таъкидланди.

Халқаро молия ташкилотлари маблағи ҳисобидан қурилаётган йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Қайд этилганидек, логистика марказлари қуриш учун 2019 йилда Осиё тараққиёт банкидан олинган 197 миллион доллар бўйича қайта-қайта тендер ўтказилишига чек қўйилганида, ҳали бошланмаган ишга 200 минг доллар қарз фоизи тўланмасди.

Сув, экология ва қишлоқ инфратузилмасига жалб қилинган маблағлар бўйича 6 миллион доллар қарз фоизлари ўз вақтида таъминланганида, бошқа бирорта лойиҳа кечикмасди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

"Назорат инспекциясига нима учун шунча ваколат берилган? Вазирларга яхши кўриниш учун, улар нимани берса, шуни кўтариб келмасдан, масалаларни ўрганиб, айбдорларни жазолаш бўйича нега таклиф киритмайди?",

- деди давлатимиз раҳбари.

Фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни ҳисобга олиб, Президент Администрациясининг Назорат инспекциясини бугуннинг ўзида тугатишга қарор қилинди.

Шу боис ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилиши белгиланди.

Бундан буён ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлади, унинг ваколатлари кенгайтирилади.

Эндиликда Ҳисоб палатаси қарорлар билан берилган маблағларни фақатгина тўғри сарфланишини эмас, балки нима самара берганини, аҳоли бундан қанчалик рози бўлганини ҳам ўрганади.

Палата раиси ҳар бир қарор ижроси натижадорлигини таҳлил қилиб, заиф нуқталар, “аравасини тортмаётган” раҳбарлар ва ишламаётган тизимлар бўйича ўз таклифини ҳар ойда Президентга киритади.

Facebook|Instagram|X
Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

Facebook|Instagram|X