Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Андижонлик моҳир фортепианочилар аниқ бўлди

Айни кунларда ёш иқтидорларни аниқлаш, ёшларнинг маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Моҳир фортепианочи" танлови ўтказилмоқда. Танловнинг қуйи босқичларида андижонлик 13 435 нафар ёшлар иштирок этди.

Вилоят босқичида 48 нафар иқтидор эгалари ўзаро беллашдилар. Танлов якунида эса ҳакамлар ҳайъати томонидан энг моҳир фортепианочи деб эътироф этилган 6 нафар ёш республика босқичига йўл олди.

Танлов ғолиблари:

10-15 ёш тоифасида
Усмонова Лазиза - профессионал (Андижон шаҳар);
Усмонова Самира - ҳаваскор (Андижон шаҳар).

16-22 ёш тоифасида
Қосимова Моҳларой - префессионал (Андижон шаҳар);
Мўминов Шуҳратбек - ҳаваскор Балиқчи тумани.

23-30 ёш тоифасида
Усмоналиева Гавҳарой - профессионал (Марҳамат тумани);
Турсунов Улуғбек - ҳаваскор (Хўжаобод тумани).

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик ҳудуд иқтисодиётининг мустаҳкамлиги асоси. Бугунги кунда Қўрғонтепа туманида ҳам кўплаб тадбиркорлик корхоналари фаолият олиб бормоқда. Улардан бири "Modern Sunday " масъулияти чекланган жамияти.

Лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган ушбу корхона Туркия усулида йиғма уйлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Натижада 120 дан зиёд ҳудуд аҳолиси иш билан таъминланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бугунги кунда сувдан унумли ва режали фойдаланиш энг долзарб масалалар қаторига киради. Сув билан бирга электр энергияси ҳам тежалса, нур устига аъло нур. Ушбу сабабларга кўра вилоятимизнинг турли ҳудудларида бу каби масалаларга қуёш панеллари орқали ечим топилмоқда.

Масалан, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги Хўжаобод туманидаги 2-сонли мелиоратив қудуғига 35 кВт қувватга эга қуёш панели қўйилган бўлиб, 22 кВтлик насос юргизилади.

Насосга ўрнатилган фильтр ерости сувини тозалаб, ичимлик сувига айлантиради. 54 гектар экин майдони, 15 сотихдан бўлиб берилган жами 7 гектарлик майдон, 240 та аҳоли томорқалари шу қудуқ сувидан суғорилмоқда.

Қудуқдан сув олинмаган пайтда қуёш панелидан келаётган электр энергияси тармоққа узатилади. Ўтган йили 36 000 кВт электр энергияси тармоққа узатилган. Таққослайдиган бўлсак, бу 22 кВт қувватли ҳудди шундай насоснинг 3 ойлик энергия харажатларини қоплашга етади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X