Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Ишсиз аҳолига ижара асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ерларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили билан деҳқончилик қилиш Андижонда салмоқли даромад кафолати бўлмоқда

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва тегишли қарорлари билан юртимизда ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинган. Улуғнор туманининг “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Икромжон Аҳмедов оила аъзолари билан 15 сотих ерда помидор парваришлашмоқда.

Миришкор кунора узиладиган ҳосилни маҳаллий бозорларга етказиб беради. Қолаверса, шу ернинг ўзидан харидорлар олиб кетишмоқда. Шу тариқа ушбу оила помидор савдосидан мавсум якунига қадар 25-30 миллион сўм даромад олишни режалаштирган.

Бу йил парваришланган “Бўрон” навли маҳсулот касалликларга чидамли ва узоқ вақт мобайнида яхши ҳосил беради. Ана шу жиҳатни инобатга олган ҳолда оила аъзолари кузга қадар помидор узишни мақсад қилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида заргарлик саноат даражасида ривожлантирилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти ҳокими соврини учун илк маротаба ўтказилаётган "Рассомлар фестивали-2025"га марҳамат!

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15–16 апрель кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига мувофиқ, 2025 йил 20 июнь куни Хонобод шаҳрида илк бор “Рассомлар фестивали – 2025” ўтказилади.

🎨 Фестиваль доирасида тасвирий санъатнинг қуйидаги йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланади:

Энг яхши ранг-тасвирчи рассом — 3 та ўрин
Энг яхши ҳайкалтарош — 3 та ўрин
Энг яхши миниатюрачи рассом — 3 та ўрин
Энг яхши график рассом — 3 та ўрин

Ғолиблар Андижон вилояти ҳокимининг махсус совринлари, диплом ва сертификатлар билан тақдирланади.

Тадбир барча учун очиқ! Унда иштирок этиш истагини билдирган ижодкорлар 2025 йил 26 майдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлимига ариза топширишлари мумкин.

Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2025 йил 15 июнь.

Ижодкорларни ушбу санъат байрамида фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Имомота туризм қишлоғи мақомини олди

Кейинги йилларда Андижон вилоятида туризм, хусусан, ички туризмни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида ўтган 2024 йил давомида вилоятга 500 минг нафарга яқин хорижий, 1 миллион 650 минг нафардан зиёд маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди.

Туризм объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, туристларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида вилоятдаги энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган тарихий ва диққатга сазовор масканлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, туристлар ва зиёратчилар учун зарур қулайликлар яратилди.

Юртимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири, Қирғизистон Республикаси билан чегарадош Хўжаобод туманининг тоғли ҳудудида жойлашган Тошота – халқ орасида Имомота қишлоғи деб аталадиган маҳалласи ҳам туризм йилдан-йилга ривожланиб бораётган ҳудудлардан биридир.

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
"NomadMania" сайёҳлари Хонободда

Бугунги кунда вилоятимизнинг Швейцарияси Хонобод шаҳрига дунёнинг 30 га яқин мамлакатларидан сайёҳлар ташриф буюрмоқда. "NomadMania" сайёҳлик клуби томонидан ҳар йили турли мамлакатларга саёҳат ташкил этилади. Ушбу ташрифнинг навбатдаги манзили Андижон вилояти бўлди.

Хорижлик меҳмонлар Хонобод шаҳридаги Андижон Сув Омбори табиатидан, "Олтин Ўрда" дам олиш масканида Ўзбек ва Қирғиз миллий таомларидан ҳам баҳраманд бўлишди.

Ушбу тадбирлар давлатимиз раҳбарининг туризм соҳасига қилаётган эътибори ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, туризм бошқармаси ҳамда Хонобод шаҳар ҳокимлиги томонидан вилоятимизнинг туризм салоҳиятини ошириш ва мамлакатимизга хорижий сайёҳларни жалб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X