Андижон тасвирий ва амалий санъат мактабининг илғор тажрибалари ўрганилди
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси мутасадди ва мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари директорлари, директор ўринбосарлари, юртимиздаги қатор олий ўқув юртларининг тасвирий ва амалий санъат йўналиши ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир Избоскан туманидаги Тўрткўл қишлоғида жойлашган Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида бўлиб ўтди.
Унда сўз олган Ўзбекистон Маданият вазирлиги Маданият таълим маркази раҳбари ўринбосари Мирзоҳид Қурбонов ва бошқалар томонидан мамлакатимизда тасвирий ва амалий санъат йўналишидаги миллий анъаналарни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Айни кунда графика рассоми, лакли миниатюра рассоми, наққошлик бўйича уста-рассом, маҳобатли ранг-тасвир рассоми сингари 14 та ихтисослик йўналиши бўйича 365 нафар ўқувчи таҳсил олаётган Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати республикамизнинг мазкур йўналишдаги мактаблари орасида энг илғорлардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X