Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
“Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг вилояти босқичи ўтказилмоқда

Танловлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Андижон вилоят бошқармасида бўлиб ўтмоқда. Бугун вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги ғолиблар, илм-фан ва инновацияга чанқоқ 80 нафарга яқин ёш инноватор ўз лойиҳалари билан иштирок этди.

Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга ўрнатилган тартибда пул мукофотлари топширилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятининг демографик ҳолати (1 апрель)

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижон давлат тиббиёт институтида “Профилактик тиббиётда илғор инновацион технологияларни қўллаш” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбир Андижон давлат тиббиёт институти ташкил этилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, тиббиёт тизимида фаолият олиб бораётган илмий марказлар мутахассислари, юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, хорижлик олимлар, ёш шифокорлар, иқтидорли талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Иштирокчиларга институт тарихи ва бугуни акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров ҳамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг табриги ўқиб эшиттирилди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.Шарипов онлайн тарзда анжуман қатнашчиларига табрик йўллади.

Тантана доирасида институт ректори М.Мадазимов “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram