Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Сўнги йилларда Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг янги даври бошланди, десак, асло муболаға бўлмайди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир давлат, айниқса, XXI асрнинг қудратли давлатларидан бири саналган Хитой билан мамлакатимиз ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо, илм-фан ва маданий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожланиши жуда муҳим.

Айни кунларда Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Делегация аъзолари белгиланган ташриф дастурига мувофиқ қатор саноатлашган ҳудудларда бўлиб, расмийлар ва йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Жумладан, бугун «Nanning Jianning Water Investment Group Co. Ltd.» компанияси раҳбарияти билан сув таъминоти, оқава сувларни тозалаш, сув экотизимларини тиклаш, қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш, адирликларга сув чиқариб интенсив боғлар яратиш бўйича музокаралар олиб борилди. Натижада 200 млн. долларлик келишувга эришилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижон - Шинжон: Иқтисодий ҳамкорлик кенгаяди

Бугун Урумчи шаҳрида ўзаро музокаралар олиб борилди. Унда вилоят ҳокими иқтисодий ҳамкорлик бўйича битимларни имзолади.

Андижон вилояти Хитойнинг Шинжон провинцияси билан биродарлашган ҳудуд мақомида иқтисодиёт, маданият, туризм, илм-фан соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу муносабатлар кейинги йилларда анча ривожланди.

Шунингдек, Шуҳратбек Абдураҳмонов «Xinjiang Qianyun Kunyu Construction Engineerin Co. Ltd» компанияси раҳбарияти билан учрашди. Мулоқотда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари борасида сўз борди.

Жумладан, Андижонда транформатор ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борилиб, 50 млн. долларлик келишувга эришилди.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш, энергетика тизимига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш сингари бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида энергетика алоқаларини изчил мустаҳкамлаш борасида таклифлар билдирилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
#Тайинлов

Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи лавозимига Рахманов Сардорбек Жалалиддинович тайинланди.

Сардорбек Рахмонав 1984 йилда Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. 2006 йилда Андижон машинасозлик институтини, 2010 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бошлаган, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ғазначилик соҳасида бир қанча юқори лавозимларда ишлаган. Хусусан, Андижон вилояти ғазначилик бошқарма бошлиғи ўринбосари, Андижон вилояти Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси бошқармаси бошлиғи, ҳамда Андижон вилояти Молия ва иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи каби қатор лавозимларда фаолият юритган.

Сардорбек Рахманов мазкур тайинловга қадар Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижон делегацияси Шинжонда

Шу кунларда ишчи ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация ушбу мамлакат минтақалари мутасаддилари ва тадбиркорлар билан музокаралар олиб бормоқда.

Вилоят ҳокими навбатда Хитойнинг "Jang Shiao Fan" компанияси вакиллари билан учрашди.

Чет эллик ишбилармонлар Андижонда қиймати 20 млн. долларлик беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар маркази барпо этиш бўйича ишлаб чиқилаётган инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижон – Шинжон: қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик янги имкониятлар сари йўл очмоқда

Хабарингиз бор, вилоят ҳокими бошчилигидаги Андижон вилояти делегацияси айни кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Делегация аъзолари томонидан белгиланган ташриф дастурига мувофиқ расмийлар ва йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ҳамда қатор учрашувлар ўтказилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги Баян-гол-Мўғул автоном окгруги вакиллари билан учрашди.

Мулоқот чоғида кўплаб йўналишлар, жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур учрашув ҳам икки ҳудуд вакиллари ўртасидаги узвий мулоқотнинг, сермаҳсул келишувларнинг натижаси сифатида ташкил этилди.

Аграр соҳани ислоҳ қилишнинг ўзига хос йўлини танлаган Хитой - қишлоқ хўжалигида улкан ютуқларга эришган давлатлардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, мазкур мамлакатнинг илғор тажрибасини жорий этиш орқали Андижоннинг аграр соҳадаги салоҳиятини юзага чиқариш имконияти мавжуд.

Маълумки, иқтисодиётнинг аграр секторини модернизация қилишда фан ва технологиялар муҳим ўрин тутади. Ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш ва интеллектуаллаштириш туфайли қишлоқ хўжалигига агроинновацияларни жорий этиш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш баробарида деҳқонлар даромади ортишига ҳам хизмат қилади.

Учрашувлар давомида келгусида Андижон вилоятида қилиниши керак бўлган ишлар келишиб олиниб, «Дўстлик Меморандуми» имзоланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Урумчида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди

Бугун, 30 апрель куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.

Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида мамлакатимиз делегацияси таркибида 250 дан ортиқ йирик тадбиркорлар, шунингдек, Андижон, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, ва Сурхондарё вилоятлари раҳбарлари ҳамда вакиллари ҳам Урумчига ташриф буюрганини билдириб, қатнашчилар эътиборини Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасига қаратди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram