Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Айни кунларда Андижон вилояти делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Сичуан провинциясида ўтказилаётган “SCITE Sichuan 2025” халқаро туризм кўргазмасида миллий стендлар билан иштирок этмоқда.

Бунда, Андижон вилоятининг туризм салоҳияти ҳамда маданиятини тарғиб қилмоқдар.

Шунингдек,, туризм соҳасида фаолият юритаётган бир қанча туристик компаниялар ҳам ўзларининг тақдимотлари билан қатнашдилар.

Юқоридаги кўргазмада Маданият ходимлари ҳам ўзбек миллий рақслари, ҳунармандлар эса ўзларининг миллий кўргазмалари билан иштирок этмоқдалар.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллага эътибор - келажакка эътибор

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан Шаҳрихон тумани, “Оқ олтин” маҳалласида улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари олиб борилмоқда. Ўзгаришлар фақатгина кўчаларда ёки биноларда эмас, балки маҳалла аҳолиси қалби ва ҳаётида ҳам юз кўрсатмоқда.

Маҳаллада ёшлар муаммолари ўрганилиб, уларга ечим топилмоқда.
Маҳалла ёшларидан бири Достонбек Эргашев ҳам бугун ҳаётидан мамнун. Сабаби унда энди даромад топиш учун зарур меҳнат қуроли бор. Ўрганишлар давомида пайвандлаш ускунаси зарур эканлигини айтган Достонбекка орадан бир кун ўтиб, Ёшлар ишлари бўлими томонидан кўмак кўрсатилди.

Бугун маҳаллада олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб яна бир ёшнинг муаммоси ҳал бўлди. Ишсиз ёшлар сони эса камайиб бормоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, вилоят ҳокими бошчилигида Шаҳрихон туманининг Оқ олтин маҳалласида ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти.

Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, ёши улуғ маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди. Мулоқотда ҳар бир белгиланган топшириқлар бўйича масъуллар ҳисоботи тингланди. Келгусида қўшимча бажарилиши керак бўлган ишлар белгилаб олинди.

Ҳудудда ишлар жадаллик билан давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Давлатимиз раҳбари ўтган йилнинг февраль ойидаги вилоятга ташрифи чоғида заргарлик марказини ташкил этиш ҳақида алоҳида таъкидлаган эди. Ана шундан келиб чиқиб, “Ayista Gold” корхонаси томонидан умумий қиймати 2 миллион долларга тенг лойиҳа доирасида заргарлик маркази барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Куни кеча кластернинг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими иштирок этиб, йиғилганларни янги заргарлик маркази фаолияти бошлангани билан самимий қутлади.

Президентимизнинг 2019 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа вакилларига кенг имкониятлар тақдим этди.

Андижондаги марказ ҳам барча замонавий талаблар асосида жиҳозланди. Бу ерда маҳаллий ишлаб чиқариш ва савдо майдончалари ташкил этилган бўлиб, қимматли заргарлик металлари захираларини сақлаш, уларнинг асиллик даражасини аниқлаш имкониятлари ҳам яратилди.

Марказнинг ертўла қисмида ишлаб чиқариш цехлари, пастки қаватларда сотув бўлимлари, кўргазма заллари ташкил этилган.

Таъкидлаш жоиз, ўтган йили вилоятдаги жами заргарлар томонидан қарийб 70 килограмм олтин ва кумушдан бўлган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилган. Келгусида бу рақамнинг ўсишига янги марказ ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда заргарлик кластери фаолиятини бошлади

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram