Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Ҳар йили кўклам лолақизғалдоқлари, баҳорнинг илиқ нафаси мангу хотираларни Муҳаммад Юсуф ихлосмандлари билан бирга Марҳаматнинг Қовунчисига етаклайверади...

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари шоирнинг уй музейида бўлиб, унинг ҳаёт ва ижодига бағишланган кўргазмалар билан танишдилар

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат тумани Кўтарма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги узумбоғ ва малина плантацияси лойиҳаси билан танишди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф майдонида эл суйган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 71 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 
 
Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, адабиёт мухлислари, олий ўқув юртлари,  умумтаълим мактаблари ўқитувчи, талаба ва ўқувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкор ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Муҳаммад Юсуф бюсти пойига гулчамбарлар қўйилиб, марҳум шоирга эҳтиром кўрсатилди.  

Муҳаммад Юсуф ўз она халқининг юксак орзу-интилишлари, армонлари, эртанги кунга бўлган умид ва ишончини ўз овози, ўз сози билан жўшиб куйлаган. Айниқса, унинг ватанпарварлик, миллатсеварлик мавзусидаги шеърлари ҳар бир ўзбекнинг юрагидан мустаҳкам жой олган.  

Тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов шоир ҳаёти ва ижоди, айниқса, унинг юртни, юксак инсоний фазилатларни улуғловчи бетакрор сатрлари халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олганлиги, ёшларимизда ватанпарварлик, юртга фидойилик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.  

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram