Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнатдан бахт топган булоқбошилик пиллакор аёллар...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқ олтинда бунёдкорлик ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўн минг нафарга яқин истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди

Андижон туманидаги "Гузар" МФЙда   2,5 км масофага янги тармоқ тортилиб, битта насос станцияси ишга туширилиши орқали ҳудудни 24 соат давомида узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш йўлга қўйилди.

Бунинг натижасида ўн минг нафарга яқин ҳамюртларимизга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Оқолтин”да ёшлар фестивали

Маҳалла аҳолиси ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Шаҳрихон туманидаги “Оқолтин” маҳалласида ёшлар фестивали ўтказилди.

“Маҳалла ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган фестивалда ҳарбий оркестр чиқишлари, “Қувноқлар ва зукколар” жамоаси чиқишлари, гитара баттл ҳамда иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқ ва рақслари ижро этилди. Кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда ўтган фестиваль ҳақиқий ёшлар байрамига айланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар, ҳурматли ишбилармонлар!

Сизда тадбиркорлик қилиш ёки тадбиркорлигингизни ривожлантириш истаги мавжуд бўлса, Андижон вилояти Бобур шаҳрида (Янги Андижон) қурилиши режалаштирилаётган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари учун ажратилаётган жойларни таклиф қиламиз.

Умумий ер майдони 30 гектар бўлган ушбу ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш учун барча қулайликлар мавжуд.

Газ, электр ҳамда сув таъминотининг узлуксизлиги таъминланади.

Мурожаат учун: +998995332020

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқаролар!

Тадбиркорлик фаолиятингизда экология соҳасидаги муаммоларга дуч келсангиз, унга ечим топиш учун қуйидаги:
Бошқарманинг (74) 2370432 ишонч телефон рақамига ҳамда,
Экология бошқармаси бошлиғининг (99) 3084004 шаҳсий қўл телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатларингизни қонуний тарзда ўрганиб, ижобий этилишига кафолат берилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугуннинг ёшлари

- "Албатта осон бўлмаган. Айниқса, техника соҳасида аёллар камроқ бўлганлиги боис, кўп ҳолатларда ўзимни кучли эканлигимни исботлашимга тўғри келади. Лекин, бу менга фақат куч ва тажриба беради. "

Сагдиана Раззоқова,
Олтинкўл туман 2 сон политехникуми ўқувчиси.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ёшлар кичик саноат зонаси дирекцияси, вилоятимиздаги барча ишбилармонларни, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган фуқароларни ҳамкорликка чорлайди.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Меҳнат бозорига муваффақиятли интеграция:


Андижон давлат университетида 25 нафар талаба иш билан таъминланди

Андижон давлат университетида битирувчи талабаларнинг бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорига муваффақиятли интеграция  қилиш ва ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 60 дан зиёд мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида “Карера куни” муносабати билан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Дастлаб, университет ректори Бахтиёржон Акбаралиев ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ масъуллари бошчилигида битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказилди.

Унда талабаларга замонавий меҳнат бозори талабларига мос касбий йўналишларни танлаш, ишга жойлашишдаги муҳим жиҳатлар ва молиявий саводхонлик бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Учрашувдан сўнг, ташкил этилган меҳнат ярмаркаси доирасида Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, бошқарма тасарруфидаги умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар раҳбарлари, иш таклиф этаётган корхона ва ташкилотлар иштирокида бўш иш ўринлари тақдимоти ўтказилди. Талабалар тўғридан-тўғри иш берувчилар билан суҳбатлашиш, ўз резюмеларини топшириш ҳамда бўлажак иш фаолиятига оид илк келишувларга эришиш имконига эга бўлдилар.

Маълумот ўрнида, ўтказилган меҳнат ярмаркаси доирасида 25 нафар битирувчининг бандлигини таъминлаш бўйича шартномалар имзоланди. Улар ўзлари танлаган касб йўналишларида иш бошлаш орқали профессионал ривожланиш сари илк қадамларни ташладилар. Бу эса битирувчиларга келажакда барқарор ва муваффақиятли меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш учун мустаҳкам замин яратади. 


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 апрель – Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун


Шундай инсонлар борки, улар ўлмайди. Тунда чироғи ёниқ уйларда, китоб тўла жавонларнинг энг тўрида, ёзган шеърлари севиб ўқилганда, куйга солинганда яшайверади, яшайверади.

Муҳаммад Юсуф ана шундай инсонлардан бири. У она диёр ва истиқлол куйчиси.

Шоирнинг миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, халқимиз маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, ёш авлод қалбида ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини, эзгу фазилатларни камол топтириш борасидаги хизматлари, ёрқин истеъдоди, бетакрор бадиий асарлари, ибрат мактаби десак асло адашмаймиз.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram