Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.18K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#nocomment
Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирдан лавҳа.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
15 апрель — «Маданият ва санъат ходимлари куни» муносабати билан Бобур шаҳридаги Янги Ўзбекистон боғида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Халқаро Туркий Маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) Бош котиби Султон Раев, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Санъат дунёдаги барча тилларга тилмочлик қилиш қудратига эга куч. Масалан, мусиқа ва ранг тасвир, инсон кўнглида ёрқинлик уйғотувчи барча ифодалар ҳаммага бирдай тушунарли бўлади.

Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган юртдошларимиз айнан мана шу байрам кунида эъзоз ва ҳурматга сазовор бўлишади.

Бугун Андижонда сана муносабати билан юртимиз бўйлаб санъат ва маданият ходимлари жам бўлди. Тантанада соҳада фидокорона меҳнат қилаётган, қолаверса ушбу йўналишга ўз ҳиссасини қўшаётганларни рағбатлантириш мақсадида, республикамиздаги 60 нафарга яқин фидойиларга «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тантанали равишда тақдим этилди.

Шунингдек Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Халқаро Туркий Маданият Ташкилотининг (ТУРКСОЙ) "Олтин медали" билан  тақдирланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram