Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида халқ сайлида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари тантанали тадбирда сўзга чиқиб, Янги Андижонга Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в рамках поездки в Андижанскую область принял участие в народном гулянии. Выступив на праздничном мероприятии, глава нашего государства предложил назвать Новый Андижан городом Бабуром.
#Mirziyoyev #safar #Andijon #sayil
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев в рамках поездки в Андижанскую область принял участие в народном гулянии. Выступив на праздничном мероприятии, глава нашего государства предложил назвать Новый Андижан городом Бабуром.
#Mirziyoyev #safar #Andijon #sayil
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз халқ сайлида иштирок этиб, одамлар билан мулоқот қилди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташрифдан ташрифгача
Вилоятда муқобил энергия тизимини шакллантириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2023-2024 йиллар давомида 1 минг 626 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларига қуввати 23 минг 168 кВатли, тадбиркорлик субъектлари бино ва иншоотларига қуввати 26 минг 835 кВатли, 12 минг 826 та аҳоли хонадонига 87 минг 607 кВатли, 33 та кўп қаватли уйларга 268 кВатли қуёш панеллари ўрнатилди. Қуёш панеллари ўрнатилган ушбу объектлар “Яшил энергия” платформаси рўйхатидан ўтказилди.
Бундан ташқари, 2024 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида лойиҳа қиймати 28 миллион долларга тенг 9,55 МВтли 8 та микро гидро электростанция ишга туширилди.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ташрифдан ташрифгача
Вилоятда автомобиль ва ички йўлларни қуриш, таъмирлаш бўйича ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Ўтган йили турли тоифадаги йўлларни таъмирлаш бўйича белгиланган режа ва дастурлар доирасида 1 минг 419 километр йўл, 11 та кўприк таъмирланди.
“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 14,9 млрд.сўм маблағ ҳисобига 71 км ички йўллар таъмирланди. Бундан ташқари ҳудудларда 10,5 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди.
Амалга оширилган таъмирлаш ишлари натижасида, бугунги кунда транспортларни хавфсиз ҳаракатланиши таъминланиб, 82 та маҳалладаги 42 минг аҳолига қулайлик яратилди.
2025 йилда 512,1 млрд. сўм миқдорида йўл ишлари бажарилиши ҳисобига 1 минг 20 км йўллар ҳамда 12 дона кўприкларни қуриш, реконструкция қилиш режалаштирилган.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ташрифдан ташрифгача
Сув хўжалиги тизимида ўтган йили ирригация-мелиорация тадбирлари доирасида 963,4 километр тармоқ таъмирланди ва реконструкция қилинди. Шунингдек, вилоят бўйича 48,8 минг гектар майдонда сувни тежовчи технологиялар жорий этилди.
2025 йил учун ушбу тадбирлар доирасида 933 км миқдорида прогноз белгиланган.
Шундан, январь-март ойларининг режа ижроси 100 фоиз бажарилиб, 27,5 км тармоқ реконструкция қилинди.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ташрифдан ташрифгача
2024 йилда маҳаллийлаштириш дастурига асосан 121 та лойиҳа доирасида 5,7 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда 7,5 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Натижада белгиланган режа кўрсаткичлари 132 фоизга ўсиб, 61 хил янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. 585 млн. долларлик импорт ўрни қисқартирилишига эришилди.
Дастур доирасида енгил автомобиллар учун 12 хил турдаги герметик бўёқлар, 7 хил турдаги гидро электростанциялар учун фильтрлар, мой ва ҳаво фильтрлари, қуёш панеллари, базальт, префабрик уйлар учун хомашёлар, KIA автомобиллари учун электр қисмлари каби янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Мисол учун: Асака туманидаги “ADM ELECTRICS” МЧЖ томонидан KIA авто-транспортлари учун (кабель маҳсулотлари, мультимедиа) бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 25 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлса, амалда 60 млрд сўмга етди.
Сўнгги йилларда Хитойлик инвесторлар билан кенг кўламдаги ҳамкорлик ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада, ўтган бир йил ичида вилоятда импортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамжи 3,7 трлн. сўмдан 7,5 трлн сўмга, яъни 2 баробар ўсишига эришилди.
Шунингдек, вилоятда маҳаллийлаштириш соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича 27 та қиймати 1,06 млрд долларлик лойиҳалар шакллантирилди.
Йўналишлар кесимида:
Кимё саноати – 3 та лойиҳа 25 млн. долларлик;
Озиқ-овқат саноати – 1 та лойиҳа 5,2 млн. долларлик;
Қурилиш материаллари – 7 та лойиҳа 585 млн. долларлик;
Фармацевтика – 6 та лойиҳа 131 млн. долларлик;
Автомобилсозлик – 4 та лойиҳа 73 млн. долларлик;
Бошқа тармоқлар – 70 млн. долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ташрифдан ташрифгача
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига аввалги ташрифи чоғида сўнгги беш йилда аҳоли хонадонлари, ишлаб чиқариш корхоналари сони ортиб бораётганлиги натижасида Фарғона водийси вилоятларида электр энергиясига талаб 40 фоизга кўпайганлигини таъкидлаганди. Юзага келган муаммони бартараф этиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, қуёш, шамолдан электр энергияси олишга қаратилган лойиҳаларни ҳамда гидроэлектр станцияларини ишга тушириш бўйича топшириқлар берган эди.
Ана шу топшириқлардан келиб чиқиб, 2024 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида лойиҳа қиймати 28 миллион долларга тенг 9,55 МВтли 8 та микро гидро электрстанция ишга туширилди. Натижада, 13 мингта хонадон узлуксиз электр энергия билан таъминланяпти.
Хусусан, 2025-2026 йилларда вилоятда “Ўзбекгидроэнергия” АЖ, маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳалар доирасида жами қуввати 200 МВт бўлган 763 та кичик ва микро гидроэлектр станция қуриш, фойдаланишга топшириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йил давомида Жалақудуқ, Балиқчи, Булоқбоши, Олтинкўл, Хўжаобод, Қўрғонтепа, Марҳамат, Избоскан, Пахтаобод туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида қиймати 70 миллион долларга тенг лойиҳалар доирасида қуввати 31,3 МВтли 14 кичик ГЭС, қиймати 50 миллион долларга тенг лойиҳалар доирасида қуввати 23,7 МВТга 458 та микро ГЭС ишга туширилиши режалаштирилган.
Натижада, вилоятда қўшимча 56 мингта хонадон узлуксиз экологик тоза электр энергияси билан таъминланади. 70 млн метр куб табиий газ ёки 150 минг тонна кўмир ёқилғиси тежаб қолинади.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram