Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида халқ сайлидаги нутқидан иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
No comment: Андижон вилоятининг саноат ярмаркасига ташриф.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида халқ сайлидаги нутқидан иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятида янги барпо этилган Бобур шаҳрида ўтказилган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии в честь нового города Бабур в Андижанской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ташрифдан ташрифгача

“Янги Андижон шаҳри” лойиҳаси бир неча босқичда амалга оширилади

Андижон мамлакатимизда аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд. Ўзбекистоннинг 10 фоиз аҳолиси 1 фоиз ерида яшайди. Шу боис давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда янги шаҳар қурилиши бошланган эди. Бу галги ташрифда Президент лойиҳанинг илк натижаларини кўрди.

Умумий майдони 4 минг гектарни ташкил этадиган шаҳарнинг 1 минг 439 гектар майдонида 2 мингта кўп қаватли турар-жойлар, савдо масканлари қад ростлайди. Шунингдек, 223 гектарда хизмат кўрсатиш, 1 минг 820 гектар майдонда яшил ҳудудлар ташкил этилади.
Қурилишлар битгач, бу ерда 410 минг нафардан зиёд аҳоли яшаши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, 499 гектар майдон йўллар ва бошқа инфраструктура объектларидан иборат бўлади. Қурилиш саккиз босқичда режалаштириган бўлиб, ҳозирда 1 минг 770 та хонадонли 63 та уй фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, 1 минг 680 ўринли мактаб, 420 ўринли болалар боғчаси, 250 қатновга мўлжалланган поликлиника қурилган. Енгил саноат корхонаси, ипотека маркази ташкил этилган.

Уй-жойлар, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 33 миллиард сўмга тенг лойиҳа доирасида сиғими 4 минг метр-куб бўлган сув сақлаш ва узатиш иншооти ишга туширилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ташрифдан ташрифгача

Ўтган йиллар давомида Янги Андижондаги 5,5 гектардан иборат “Ватанпарвар” боғида 10 дан ортиқ зирхли техникалар музейи, умумий концерт, шаҳидларни хотирлаш майдонлари, болалар ўйингоҳи, дам олиш жойлари ташкил этилган. 19 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этилиб, ўн минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари, бута ва гуллар экилди.

Бугун Давлатимиз раҳбари ҳудуд бўйлаб юриб, янги мажмуаларни кўздан кечирди. Шу ерда янги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимот қилинди. Унга кўра, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи таъмирланади.

Янги Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ўрнатилади. Президент бунда Бобурнинг сиймосини ҳаққоний акс эттириш, атрофини бобурийлар мероси бўйича тематик паркка айлантириш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Давлатимиз раҳбари янги боғда ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъат кўргазмаларини томоша қилди. Андижонда ҳар йили рассомлар фестивалини ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram