Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти иқтисодиётини ривожлантириш режалари Президентга тақдимот қилинди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ташрифдан ташрифгача

2024 йилда вилоятда жами 1 миллиард 191,1 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Белгиланган режа 125 фоизга бажарилди.

Жами экспортга чиқарилган маҳсулотларнинг 72 фоизини тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари, 7,8 фоизини нефть ва ёқилғи маҳсулотлари, 8,3 фоизини мева ва сабзавот маҳсулотлари, 1,3 фоизини машина ва ускуналар, 1,3 фоизини пойабзал маҳсулотлари ташкил этди.

Умуман, экспорт фаолиятига 423 та корхона жалб этилган бўлиб, уларнинг сони аввалги йилга нисбатан 36 тага кўпайди. Экспорт маҳсулотларининг асосий қисми Россия, Қирғизистон, Хитой, Афғонистон давлатларидаги ҳамкорлар ҳиссасига тўғри келди. Экспорт географиясини кенгайтириш борасида олиб борилган ишлар натижасида ҳамкор давлатлар сони 38 тага етди.

Босния-Герцоговинага ёғоч маҳсулотлари, Венгрияга музлатилган сабзавотлар, Данияга тиббиёт буюмлари, Ироқ давлатига музқаймоқ маҳсулотларининг экспорти йўлга қўйилди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг ўзида 68,6 миллион долларлик янги маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ташрифдан ташрифгача

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 февралдаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Андижон туманида ташкил этилган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасига ўтган йили Хитой давлатидан салоҳиятли компанияларнинг истиқболли лойиҳаларини жойлаштириш бўйича инвестицион буюртмалар қабул қилинди.

2024 йилда эркин иқтисодий зона ҳудудининг 51,4 гектар майдонига умумий қиймати 302,4 миллион долларлик 9 лойиҳа жойлаштирилди. Ҳозир ушбу лойиҳаларни ишга тушириш бўйича қурилиш-пудрат ишлари амалга оширилмоқда.

Айни кунда вилоятда 312 гектар ер майдонида жами 44 та кичик ва Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари мавжуд. Шундан 25 таси кичик саноат зонаси, 19 таси Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасидир. Ушбу саноат зоналарига умумий қиймати 2 триллион 378 миллиард сўмлик 1 минг 241 та лойиҳа жойлаштирилиб, 23 минг 778 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркасини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил региональную промышленную ярмарку Андижанской области.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #yarmarka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Андижонда навбатдаги тўқимачилик корхонаси фаолият бошлади

Андижонда етиштирилган пахтани замонавий кластер тизимида чуқур қайта ишлаш кенгайиб бормоқда. Вилоятимизнинг республика тўқимачилик саноатидаги улуши 16,5 фоиз. 2024 йилда 20 триллион сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 488 миллион долларлик экспорт қилинган. Бу вилоят умумий экспортининг 42 фоизини ташкил этади.

Жумладан, Андижон шаҳрида умумий қиймати 50 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси доирасида ишга туширилган “WBM Fabrics” корхонаси ҳам қайта ишлаш занжирининг навбатдаги босқичидир.

Замонавий саноат иншоотида Италия ва Германиядан келтирилган юқори технологик ускуналар орқали матони бўяш ва гул солиш йўлга қўйилди. Корхона йилига 24 минг тонна шундай харидоргир маҳсулот тайёрлаш қувватига эга бўлиб, лойиҳа доирасида 600 та доимий иш ўрни яратилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Андижон ҳудудий саноат ярмаркасига ташриф буюриб, вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ташрифдан ташрифгача

Вилоятимизда турли дастурлар доирасида аҳоли даромадини ошириш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 49 мингта лойиҳа ташаббускорига 1 триллион 106,6 миллиард сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди. Натижада 81 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида барча йўналишларда 447 минг 975 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди.

Жумладан, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш йўналишида 174,7 минг нафар, қишлоқ хўжалиги тармоғида 218,8 минг нафар, инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши ҳисобига 42,5 минг нафар, қурилиш ва коммунал соҳасида 11,8 минг нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Бандликни таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1,6 фоизга камайиб, 5,4 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва тадбиркорликка йўналтириш ҳамда ўқитиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, вилоят меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича 21 минг 352 нафар ишсиз фуқаро ўқитилди.

Ўқишга жалб этилганларнинг аксарияти “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз фуқаролардан иборат бўлди. Уларнинг 92 фоизи иш билан таъминланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахborot 24 | Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram