Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Озарбайжон Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафарова билан учрашув ўтказди.

Глава нашего государства провел встречу с Председателем Милли Меджлиса Азербайджана Сахибой Гафаровой.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон бўйлаб саёҳат қилинг!


Асака адирликлари лолақизғалдоқлар билан қопланди

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Янги савдо мажмуаси ишга тушди

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани марказидаги  Юксалиш маҳалласи ҳудудида “Барака” савдо мажмуаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимига бағишланган тадбирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятининг шаҳар ва қишлоқларида ҳам қурилиш, бунёдкорлик, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, туман марказида ишга туширилган савдо мажмуаси ана шу йўналишдаги ишларга бир мисол эканлиги таъкидланди.

Аҳолига янада кенгроқ қулайлик яратиш, савдо хизмати кўрсатиш ва хизмат сифатини юксалтириш мақсадида барпо этилган савдо мажмуасида 114 та савдо дўкони, 250га яқин савдо растаси мавжуд.

Мажмуадаги дўкон ва савдо расталарида сотувчи ҳамда харидорлар учун зарур барча қулайликлар яратилди, мажмуа олдида автомобиллар учун тураргоҳ ишга туширилди.

Шунингдек, мажмуа ҳудудида хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув камералари, ёнғиннинг олдини олишга мўлжалланган тизимлар ўрнатилди. Янги савдо мажмуасида ҳозирда 220 та янги иш ўрни яратилган бўлса, мажмуа тўла ишга тушгач эса яна 200 га яқин иш ўрни яратилади.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ раиси Тулия Эксон ва бош котиби Мартин Чунгонгдан иборат делегацияни қабул қилди. Мартин Чунгонг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Межпарламентского союза в составе его председателя Тулии Эксон и генерального секретаря Мартина Чунгонга. Мартин Чунгонг награжден орденом "Дўстлик".

#Mirziyoyev #qabul #ParlamentlararoIttifoq #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан Андижон вилоятининг барча тиббиёт муассасаларида саломатлик, тиббий кўрик тадбирлари бўлиб ўтди.

Кейинги йилларда юртимизда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, айниқса, оналар ва болалар, ногирон, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар соғлигини муҳофаза қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан вилоятдаги тиббиёт муассасаларида ўтказилган саломатлик тадбирлари ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан биридир.

Даволаш муассасаларининг тажрибали ва малакали шифокорлари иштирокидаги бепул тиббий кўрикларда аҳолининг саломатлиги назоратдан ўтказилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Парламентлараро иттифоқ раиси Тулия Эксон ва бош котиби Мартин Чунгонгдан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мартин Чунгонг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Состоялась встреча с делегацией Межпарламентского союза в составе его председателя Тулии Эксон и генерального секретаря Мартина Чунгонга. Мартин Чунгонг награжден орденом "Дўстлик".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X