Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа Иттифоқи етакчилари биргаликда Орол маданият саммити экспозициясига ташриф буюрдилар.

Главы государств Центральной Азии и лидеры Европейского Союза совместно посетили экспозицию Аральского культурного саммита.

#Mirziyoyev #sammit #madaniyat #Orol

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд иқлим форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчанни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках Самаркандского климатического форума принял заместителя Генерального секретаря ООН, Исполнительного секретаря Европейской экономической комиссии Татьяну Молчан.

#Mirziyoyev #uchrashuv #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулчиликдан даромад топаётган булоқбошиликлар...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Гулчиликдан даромад топаётган булоқбошиликлар...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Гулчиликдан даромад

Сўнгги йилларда тадбиркорликнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ортиб бормоқда. Қолаверса, соҳанинг ривожланиши иқтисодиётимизни ўсиши ва халқимиз турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилаётир.

Шу ўринда йирик лойиҳалар ўз йўлига. Юртдошларимиз кичик бир жойда, ҳатто ўз томорқасида катта ишларни амалга ошираётгани қувонарли. Аслида томорқа – даромад манбаи. Андижонликлар бу борада ўзига хос мактаб яратган, десак муболаға бўлмайди.

Жумладан, охирги йилларда булоқбошиликларнинг ҳам ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, деҳқончиликдан олаётган даромади ошиб бормоқда. Тумандаги Хонтепа маҳалласида 537 та хонадон бўлиб, оилалар ўз томорқаларида гулхоналар ташкил этган. Уларда асосан турли хилдаги гул кўчатлари етиштирилади.

Шу маҳаллада яшовчи Нурмуҳаммад Қўлдошев 25 йилдан буён томорқасидан унумли фойдаланади. Ҳовлисидаги 8 сотихли жойдан мавсумий ҳосил олади. Айни қиш ойларида ҳам оила аъзолари иш билан банд. Ҳаридорларга гулдан ташқари уруғ ва кўчатларини етказиб берадилар.
Гулчилик меҳрни ва машаққатли меҳнатни талаб қилади, — дейди гулчи Мухтасархон ая Қўлдошева.

— Бу жойга келсам дилим яйрайди. Ҳозирда гулларимизни қўшни вилоятларга ҳамда маҳаллий бозорларимизга чиқаряпмиз. Келгусида гул навларини кўпайтириб, экспорт қилиш ниятидамиз. Бир мавсумда 50 миллион сўм соф даромад қилдик. Бу айтишга осон. Унинг замирида катта меҳнат ётади.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram