Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Қўрғонтепа туманининг «Озод» МФЙ ҳудудида “Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда”шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам дўстлик ва аҳиллик руҳида, юқори кайфиятда ташкил этилган бўлиб, ундаги миллий қадриятларни улуғловчи куй-қўшиқлар, миллий ўйинлар ҳамда фольклор гуруҳларнинг чиқишлари иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

Тадбир давомида «Дўстлик боғи» ташкил этилиб, унга янги ниҳоллар ўтқазилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Айни кунларда Рамазон ҳайити муносабати билан вилоятимизнинг 95 та маҳалласида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Марҳамат туманидаги Шомат маҳалласида ҳам «Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт» шиори остида халқ сайли бўлиб ўтмоқда.

Унда халқ оғзаки ижодиёти асарлари ва лапарлар, айтишувлар, турли миллат вакилларининг фольклор-этнографик ансамблларининг бадиий чиқишлари намойиш этилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Жалақудуқ туманининг Ибрат маҳалласида «Ватан ягонадир, Ватан биттадир» шиори негизида дўстлик ва бирдамлик байрами юқори кайфиятда давом этди.

Наврўз байрамининг давомийлиги сифатида ташкил этилган ушбу халқ сайлида маҳалла болалари иштирокидаги миллий халқ ўйинлари, расмлар, китоблар кўргазмалари, ўзбек, қирғиз ва тожик адабиётларидан дурдоналар намойиш этилди. Китобхонлик ва расм чизиш бўйича танловлар ўтказилди.

Миллий куй-қўшиқлари ижро этилиб, дошқозонларда сумалак, дастурхонлардан эса қардош халқларнинг миллий таомлари жой олди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Бағрикенглик қон-қонига сингиб кетган халқимиз азалдан барча миллат вакиллари билан оға-ини, дўст-биродар бўлиб яшаб келмоқда.

Конституциямиз ҳам юртимиз фуқаролари миллати, дини, ирқидан қатъи назар, ягона Ўзбекистон халқини ташкил этишини, шу заминда яшовчи барча миллат ва элатлар тили, урф-одат ва анъаналарига ҳурмат билан муносабатда бўлишини кафолатлайди.

Вилоятимизда байрам арафасида ўтказилаётган айни тадбирлар Булоқбоши туманида ҳам давом этмоқда. Бугун маҳалла аҳли ягона мақсад йўлида бирлашиб, сумалак ва бошқа миллий баҳор таомларини тайёрлашди.

Амалий санъат ва ҳунармандлик буюмлари кўргазмалари ташкил этилди. “Оқ теракми – кўк терак”, “Куч синаш”, “Арқон тортиш”, “Чиллак” каби миллий ўйинлар ўтказилди. Тадбир давомида “Дўстлик боғи” ташкил этилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram