Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топшириқлар амалда


Сатимова Моҳирахон Хўжаобод тумани Ипакчи МФЙ ҳудудида яшайди. Имтиёзли кредит олиб ундан тўғри фойдаланганлиги, қолаверса, меҳнати эвазига йилига 50-60 млн сўм даромадга эришмоқда.

Президент топшириқларига асосан Андижонда камбағалликни қисқартириш ҳаракатлари жадал тарзда олиб борилмоқда.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Андижонлик ўқувчи-қизга Рeспублика фан олимпиадасининг кумуш медали насиб этди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24-28 март кунлари жойларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг анъанавий тарзда ўтказиладиган асосий фан олимпиадасининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси мазкур фан олимпиаданинг Республика босқичида Давлат ҳуқуқ асослари фани йўналишида Андижон шарафини ҳимоя қилаётган Пахтаобод туманидаги 37-ИДУМ, 11-синф ўқувчиси Юсупова Зуҳра Муҳаммадсабур қизи 2-ўринни эгаллади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Футбол бўйича ДХХ кубоги бошланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий ДХХ кубоги ўтказилади.

16 ёшдан – 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогида иштирок этишлари мумкин.

1 – босқич.
Туман ва шаҳар саралаш мусобақалари апрель-май ойларида;
2 – босқич
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июнь-июль ойларида;
3 – босқич.
Республика финал босқичи мусобақалари август ойида бўлиб ўтади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Рeспублика фан олимпиадасининг бронза медали ҳам андижонликларда

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24-28 март кунлари жойларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг анъанавий тарзда ўтказиладиган асосий фан олимпиадасининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Мазкур фан олимпиаданинг Республика босқичида Она-тили фани йўналишида Андижон шарафини ҳимоя қилган Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг ўқувчиси Зиёда Мухамматшокирова Республика босқичида 3-ўринни эгаллади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
#тайинлов

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жўраев Улуғбек Шухратжон ўғли Андижон вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

У 1990 йилда Андижон туманида туғилган. Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2015 йилда Андижон шаҳар молия бўлимида хўжалик ишлари мудири сифатида бошлаган.
2016-2020 йилларда Андижон тумани ҳокимлиги молия бўлимининг бюджет бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда бўлим бошлиғи, Андижон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Ушбу тайинловга қадар Андижон вилоят ҳокимлигининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топшириқлар амалда

Президент қарори ижроси Марҳамат тумани “Миришкор” МФЙ мисолида.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли қарори асосида Андижоннинг барча ҳудудларида томорқа майдонларини сув билан таъминловчи ариқларни бетонлаш ишлари амалга оширилмокда.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшлар Ўзбекистонни севади»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, «Ўзбекистон болалар ташкилоти» ҳамда «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси ҳамда вилоятдаги куч тузилма вакиллари ҳамкорлигида Андижон шаҳрида «Ёшлар Ўзбекистонни севади» шиори остида миллийлик ва ватанпарварлик фестивали ташкил этилди.

Фестиваль доирасида ҳудуд бўйлаб ҳарбий оркестр садолари остида «Отлиқ кавалерия», ҳарбий махсус автотранспорт чиқишлари ҳамда миллийлик парадлари ташкил этилди.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббат, миллийлик, қадрят ва аъналарга бўлган ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборат бўлди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Андижонда Ийди Рамазон муносиб нишонланади

Мамлакатимизда фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилиши, мусулмонларнинг ўз зиммаларидаги диний арконларни бекаму кўст адо этиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Бугун халқимизга мана шундай асрий орзулар рўёбини туҳфа этган улуғ неъмат – истиқлолимизга, тинч-осойишта ҳаётимизга шукроналик ҳар бир юртдошларимиз қалбида жўш урмоқда.

Бағрикенглик, саховат ва шукроналик, эзгулик тимсоли бўлган якунланаётган муборак Рамазон ойи давомида юртдошларимиз томонидан жуда кўп хайрли ва саховатли ишлар амалга оширилди. Хусусан, кам таъминланган, эҳтиёжманд шахсларга, кўмакка муҳтож оилаларга зарур ёрдамлар кўрсатилди.

Батафсил.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ватан_ягонадир
#Қудратимиз_бирликда

Хўжаобод туманининг Хидирша МФЙ ҳудудида «Ватан ягонадир, Ватан биттадир» шиори остида Наврўз умумхалқ байрамининг шукуҳига ҳос халқ сайиллари ва катта байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу маҳаллада турли миллат вакиллари мана 2,5 асрдан буён биргаликда истиқомат қилиб келмоқдалар.

Ўтган йиллар мобайнида бу маҳалладаги турли миллат вакиллари орасида яқинлик, дўстлик, қардошлик ва қуда-андачилик ришталари тобора ортиб бормоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Айни дамда Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасаддилар ўз ҳисоботларини ўқиб эшиттирмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram