Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Тошпириқлар амалда

Андижонда томорқа хафталиги эълон қилган эди. Шунга асосан вилоят, шаҳар ва туман ташкилотлари раҳбарлари биринчи навбатда ўз хонадонларида қолаверса, ўзларига бириктирилган ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга бориб, мевали ва полиз кўчатларини экиб, амалий кўмакларини бериб келишмоқда.

Жумладан Андижон вилояти телерадиоканали давлат муассасаси ҳам Шаҳрихон туманидаги "Назармаҳрам" маҳалласида бўлиб, ўзларига бириктириб берилган 5 та оилага мевали ва полиз кўчатларини экиб бердилар.

Шунингдек, улар томонидан айтилган мурожаатлар ҳам шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Томорқа ҳафталиги доирасидаги амалий ишлар вилоятимизда уюшқоқлик билан давом этмокда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Aндижонда ақлли иссиқхона фаолияти йўлга қўйилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Наврўз арафасида Андижонда янги ижтимоий хизматлар маркази иш бошлади

Андижон ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази – ёрдамга муҳтож болалар, ёшлар, ногиронлиги бор шахслар ва қариялар учун ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашни таъминловчи муҳим маскан.

Бу ерда болалар учун физиотерапия бўлимлари, етим болалар учун кичик уйлар, кундузги гуруҳлар, эрта ривожлантириш ва касб-ҳунар ўргатиш марказлари фаолият юритади. Шунингдек, оғир ҳаётий шароитга тушган ёшлар ва катталар учун комплекс реабилитация ва таълим дастурлари амалга оширилади.

«Ушбу марказ – келажак сари ташланган муҳим қадамимиз. Бу ерда ҳар бир инсон ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашни ҳис қилади. Шу масканда янги орзулар пайдо бўлиши, эртанги кунга ишонч мустаҳкамланиши ва эзгулик ҳаётга татбиқ этилиши насиб этсин!»

– Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Мирзиёева:

Бугун биз Андижонда шунчаки янги марказ очмадик – биз минглаб одамларнинг ҳаётининг бир қисмига айланадиган ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш ва умид муҳитини яратдик.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Жасорат мактаби»нинг 2025 йилдаги илк мавсуми якунланди

10 кун давом этган «Жасорат мактаби» лойиҳаси андижонлик 100 нафар ёшнинг Ватанга бўлган меҳрини, келажакка қўйган мақсадларини янада юксалтирди.

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда «Жасорат мактаби»ни ўтаган йигитларга лойиҳа давомида олган билимлари ва орттирган тажрибаларини тасдиқловчи махсус сертификат топширилиб, ўз оилалари бағрига кузатиб қўйилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чет тиллари бўйича ўтказилган фан олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Хабарингиз бор, юртбошимиз томонидан ёш авлодга сифатли таълим-тарбия бериш билан бир қаторда ўқувчи-ёшларни таълим муассасаларини иккита хорижий тилни мукаммал эгаллашларига қаратилган қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ушбу ислоҳотларга ҳамоханг равишда жорий йилнниг 17-18 март кунлари Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Андижон давлат чет тиллари институти билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида «Вилоят ҳокими совирини учун» Хорижий тиллар (инглиз, немис, француз тили) фан олимпиадасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 март куни Янги Андижондаги 1-умумтаълим мактабида тақдирлаш маросими ўтказилиб, жами 60 мингдан зиёд ўқувчилар қатнашган мазкур олимпиада якунларида фахрли 1-. 2- ва 3-ўринларни қўлга киритган 63 нафар иқтидорли ўқувчилар қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Маҳалла тизими ходимлари куни кенг нишонланди

Бугун 22 март - «Маҳалла тизими ходимлари куни».
Сана муносабати билан вилоят ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари К. Комилов ҳамда вилоят маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгаши раиси ўринбосари, уюшма раҳбари М.Нишанов иштирок этиб, барча соҳа ходимларини байрам билан табриклади.

Тадбир доирасида вилоятда Маҳалла тизимида намунали фаолият олиб бориб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган 14 нафар соҳа вакилларига «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони топширилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram