Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрининг 14 та ҳудудида Наврўз ярмаркалари ташкил этилди. Унда полиз, сабзавот, балиқ ва гўшт сингари 36 хилдан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими соврини учун ўқувчилар ўртасида чет тиллар бўйича ўтказиладиган фан олимпиадасига старт берилди...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса, муборак Рамазон ойи муносабати билан “Нуроний” уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари, сенатор Ўктамжон Охунов бошчилигида бир гуруҳ нуронийлар Марҳамат тумани Пахтакор маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Иминжон ота Темиров хонадонида бўлди.

Ўзининг қутлуғ 100 ёшини нишонлаётган Иминжон ота Темиров Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган мард ва жасур юртдошларимиздан биридир.

Эл-юрт, маҳалладошлар, фарзанд ва набиралари ардоғида, кексалик гаштини суриб умргузаронлик қилаётган Иминжон ота юртимизда кексаларга, уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган эътибор ва йўқловлардан мамнун эканлигини билдирди.

Уруш ва меҳнат фахрийлари, нуроний кексаларни йўқлашдек бу каби хайрли ишлар Андижоннинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Андижонда Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм ассоциацияси билан ҳамкорликда халқаро амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда хорижда ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт муассасалари, даволаниш масканлари раҳбарлари, тиббий туризмни ривожлантириш бўйича масъуллар иштирок этмоқда.

Конференцияда сўз олганлар юртимизда соҳа йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, мавжуд тиббиёт муассасалар фаолиятлари тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган иштирокчилар ўзларидаги мавжуд тиббиёт масканлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Тадбир доирасида икки давлат вакиллари ўртасида тиббий туризм соҳаси бўйича меморандум имзоланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашуви бошланди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бу бизнинг стратегик йўлимиз! Тадбиркорлик қанча тез ривожланса, мамлакатимиз шунча қудратли бўлади, халқимиз шунча фаровон яшайди.

Декабрь ойидаги “очиқ мулоқот”да асосан йирик тадбиркорлар билан гаплашиб, кейинги режаларни белгилаб олдик.

Бугун кичик ва ўрта бизнесда тез ўсаётган тадбиркорларга кўмак бериб, уларни ҳам “чемпион”га айлантириш учун нима қилиш керак, деган саволга сизлар билан биргаликда жавоб топишимиз зарур
”,

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Facebook|Instagram|X
Юртимизда кичик ва ўрта бизнес иш ўрни, инвестиция, инновация, рақобат, қўшилган қиймат ва экспортни кўпайтиришга энг катта туртки бераётган йўналишга айланди.

Учрашувда таъкидланганидек, яратилган шароитлар ҳисобига кичик ва ўрта тадбиркорлар сони беш йилда 2 карра кўпайди. Уларда 10,5 миллион одам даромад топиб, рўзғор тебратмоқда.

Иқтисодиётнинг ярмидан кўпи, саноат ва экспортнинг учдан бири шу соҳа вакиллари ҳиссасига тўғри келаяпти.

Бир ҳақиқатни яхши англаб олиш керак. Ҳар қандай муваффақиятли йирик бизнесга эришиш, энг аввало, кичик ғоя ва ҳаракатдан бошланади.

Ўзгаришларга тез мослашадиган, янгилик ва рақобатдан қўрқмайдиган, муҳими, одамларни ишли қилиб, даромадини кўпайтиришда энг фаол соҳа ҳам бу – кичик бизнес.

Шу боис, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Бизнесни молиялаштиришда муқобил манба сифатида венчур фондлар оммалашмоқда.

Ўзбекистонда беш йилда венчур фондлар иштирокида 145 миллион долларлик 53 та стартап лойиҳа амалга оширилди.

Бу ҳали камлиги қайд этилиб, 9 та давлат банки 3 та венчур компания очиб, 50 миллион долларлик фонд шакллантиргани бизнесни бошлаётган тадбиркорлар учун жуда катта имконият экани таъкидланди.

"Энг муҳими, бундай лойиҳалар иқтисодиётга янги йўналиш, технология, инновация ва юқори қўшилган қиймат олиб киради.

Стартап орқали яратилган юқори самарали инновацион маҳсулот ёки хизматлар техник регламент ва стандартларга киритилади. Бу уларга давлат буюртмаси учун йўл очади
",

- деди Президент.

Давлатимиз раҳбари венчур фондлар маблағининг бир қисмини сунъий интеллект лойиҳаларига йўналтириш таклифини қўллаб-қувватлади.

Facebook|Instagram|X
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат тиббиёт институтида бўлиб, талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шунингдек, вилоят раҳбари институтнинг Симуляция марказида талабаларни робот симуляторлар ҳамда муляжлар билан ишлаш жараёнларини кузатди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Хўжаобод тумани марказидаги “Ёшлар боғи”да Наврўз сайли бўлиб ўтмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram