Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
“Жасорат мактаби”га старт берилди

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ватанга муҳаббат ва садоқат руҳини шакллантириш мақсадида "Жасорат мактаби" лойиҳасининг 2025 йилги мавсумига старт берилди.

Ушбу ўн кунлик ҳарбий соғломлаштириш оромгоҳида 100 нафар ёшлар учун махсус дастур асосида лойиҳа ва машғулотлар, ҳарбий билим ва кўникмалар бериш режалаштирилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд шахслар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди

Андижон тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Дўнгқишлоқ маҳалласи ўрамидаги эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган шахслар ва ушбу ҳудудга яқин ерда яшовчи фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббиёт ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хусусан жисмоний фаолликни ошириш, мунтазам равишда ҳар куни эрталаб ва кечки овқатдан сўнг пиёда юриш, зарарли одатлардан воз кечиш юзасидан тавсиялар берилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Андижонда “Спорт мактаблар лигаси” футбол мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Вилоятдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг 2012 йилда туғилган ўқувчиларидан тузилган жамоалари ўртасида ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичида барча туман, шаҳар спорт мактаблари жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва кескин баҳслар асосида ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Хўжаобод тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Шаҳрихон тумани, учинчи ўрин эса Андижон тумани спорт мактаблари жамоаларига насиб этди.

Мусобақа давомида Андижон тумани спорт мактаби ўқувчиси Жаҳонгир Акбаров “Энг яхши дарвозабон”, Хўжаобод тумани спорт мактаби ўқувчиси Муҳаммадзоҳид Авлиёхўжаев “Энг яхши ўйинчи”, Шаҳрихон тумани спорт мактаби ўқувчиси Беҳрузбек Баҳодиров “Энг яхши ҳужумчи”, мусобақа тўпурари, деб топилди.


Мусобақа ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбирда юртимизда ёш авлодни жисмонан соғлом вояга етиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди. Ғолиб ва совриндорлар кубок, тегишли медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram