Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”,

- деди Президент.

Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳим. Бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда қонунчиликда коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати йўқлигига эътибор қаратилди.

Парламент тасдиқлаган қонунда асосан жазони кучайтиришни ўзи билан чекланиб қолингани, коррупцияни олдини олиш, одамларимизни бунга тоқатсизлик руҳида тарбиялаш, профилактика механизмларини яратиш, жиноятни фош этишга ёрдам берганларни  рағбатлантириш каби масалалар акс этмагани кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун Президент бу қонунни қайта ишлаш учун қайтаришини айтди.

Шу билан бирга жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни ҳам халқаро стандартларга мослаштириш лозимлиги қайд этилди.

Мисол учун, Швейцария, Австрия, Германия, Россия, Озарбайжон қонунчилигида давлат харидлари ва йирик бизнес лойиҳалар параметрларини олдиндан сиздириб (инсайдерлик), даромад олганлик ҳам жиноий даромадларни легаллаштириш, деб баҳоланади.

Facebook|Instagram|X
Ислоҳотларимиз натижадорлиги аввало, садоқатли, фидойи ва коррупцияга тоқатсиз янги авлодга бевосита боғлиқ. Бу ишда фикри тоза ёш авлодни тарбиялаш устувор вазифага айланиши шарт”,

- деди Президент.

Шу мақсадда мактаб директорлари “Тарбия” фани доирасида ўғил-қизларимизга ҳалоллик, бировни ҳақига хиёнат қилмаслик каби эзгу ғояларни содда тилда тушунтириб бориши кераклиги таъкидланди.

Ректорлар
эса талаба ва ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиши зарур.

Умуман, “коррупция – келажакка таҳдид” деган ғоя асосида Янги Ўзбекистон ёшлари қалбидан жой оладиган тизим яратилса, айни муддао бўлиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз жамоатчилик вакиллари ва нодавлат ташкилотларига мурожаат қилди.

“Коррупцияга қарши кураш – умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир. Умуман, бу жараёндан ҳеч ким четда турмаслиги керак.

Шу боис, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш учун янада кўпроқ шароит яратиб, бунга кенг жамоатчиликни жалб қилишимиз зарур. Аввало, нодавлат ташкилотлар фаоллигини ошириш лозим. Бу – энг тўғри йўл
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Парламент нодавлат ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Масалан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича конвенция талабларини мониторинг қилишга нодавлат ташкилотлар жалб қилинса, катта самара беришига ишонч билдирилди.

Ушбу мақсадлар учун янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан ажратиб борилади.

Facebook|Instagram|X
Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт.

Энг ачинарлиси, бунга таниқли шахслар бош-қош бўлаяпти, одамлар уларга тенглашаман деб, ўзини “ўтга-чўғга” ураяпти.

Бу борада айрим раҳбарлар ўзининг камтарона турмуш тарзи билан барчага намуна бўлиш ўрнига
, бундай сохта қадриятлар асирига айланиб, ноқонуний даромад топишга интилаётгани ҳам бор гап”,

- деди Президент.

Шу боис давлатимиз раҳбари парламент палаталари, маҳаллий кенгашлар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла раислари, нуронийларни бу масалага бош-қош бўлиб, аҳоли орасида тушунтириш ишларини кучайтиришга чақирди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу менинг Андижоним


Бугун Андижон вилояти ташкил топганига 84 йил бўлди

Андижон – Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмонанд юртнинг ўзига хос, гўзал ва оҳанграбо масканларидан бири. У дунёга машҳур олиму шоирлар, зукко ва омилкор инсонлар, миришкор деҳқону қилни қирқ ёрадиган тадбиркорлар юрти. Меҳмондўст, бир сўзли андижонликлар барча соҳаларда ҳамиша илғорлар сафида бўлишга интилиб келмоқда.

Андижон вилояти 1941 йил 6 мартда ташкил топган. Фарғона водийсининг шарқий қисмида жойлашган. Майдони 4,3 минг км². Республика ҳудудининг 1 фоизини, аҳолиси эса 10 фоизини ташкил этади. Айни кунда вилоятда 3,5 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Вилоят ҳудудида Андижон, Хонобод шаҳарлари ҳамда 14 та туман таркибида 909та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Вилоят республиканинг кўп миллатли ҳудудлари сирасига киради. Сабаби унда қирғиз, тожик, уйғур, рус, корейс, арман, татар халқлари тинч-тотув яшаб келмоқда.

Батафсил...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди

Мукофотланганлар орасида бир гуруҳ андижонлик фаоллар ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига лойиқ кўрилди:

II даражали «Саломатлик» ордени билан
Абдурахманова Фаридахон Насирдиновна - Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг анестезиолог-реаниматологи.

«Шуҳрат» медали билан
Дехканова Наргиза Акбаровна - Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.

Камолдинова Мукарамхон Усмановна - Андижон шаҳридаги «Auto Rubber» масъулияти чекланган жамиятининг йиғув линияси устаси.

Тожихонова Гавхарой Ахунжановна - Марҳамат тумани «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси.

Барча фаолларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан андижонликлар номидан қизғин муборакбод этиб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган профессионал таълим муассасаларининг Ёшлар ишлари бўйича директор ўрибосарлари томонидан 8 март - Ҳалқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўзгача тарзда "Муқаддас аёл" номли байрам табриклари ташкил этилди.

Тадбир доирасида вилоятдаги соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш, савдо шаҳобчалари ва бозор ходималари ҳамда тизимда узоқ вақт фаолият кўрсатиб ҳозирда нафақада бўлган муҳтарама аёлларга байрам табриклари етказилди.

Ушбу тадбирлар вилоят миқёсида профессонал таълим тизими ходимлари ва ўқувчи ёшлари томонидан давом эттирилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги Андижон шаҳарчасида бўлиб, у ерда фаолият олиб бораётган ишчилар ҳамда ободонлаштириш ходимларини 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни


“Мен офтобга алишмаган аёллар”...
Маҳмуд Тоир.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Бўлажак аскарлар тантанали кутиб олинди

Андижон шаҳридаги темирйўл вокзалида ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни кутиб олишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокимлиги, мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм офицерлари, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Батафсил...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Андижонда 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўлларда автомашина бошқараётган аёлларимиз, шунингдек барча соҳада фаолият юритаётган опа-сингилларимизга 8-март "Халқаро хотин-қизлар  куни" муносабати билан байрамона кайфият улашилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram