Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бўстон туманида экоакция ўтказилди

Туманда экологик барқарорликни таъминлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва атроф-муҳитни асраш мақсадида “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли дарахт экиш акцияси ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими С.Носирова ва сектор раҳбарлари бошчилигида маҳалла еттилиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, 2000 туп Павлония, 1000 туп Ясин, 1000 туп Каталпа, 1000 тупдан зиёд мевали кўчатлар экилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👨 Сизнинг овозингиз муҳим, сўровномада иштирок этинг!

🔝 Ҳар бир кўча кесимида ичимлик суви, канализация ва йўллар қопламаси ҳолати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида онлайн хатловга старт берилди.

Мазкур хатлов 10 мингта мактаб, 7 мингта болалар боғчалари, 3 800 та тиббиёт муассасалари, 880 та спорт иншоотлари ва бошқа ижтимоий объектлар инфратузилмасига оид геопорталини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Геопортал келгусида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нима учун хатлов муҳим?

🎤Ҳар бир маҳалла бўйича аҳолининг ичимлик суви, канализация ва аҳоли пунктларидаги йўллар қопламасининг сифати бўйича бирламчи маълумотлар тўпланди.

🎤Сўровнома орқали аҳоли иштирокида техник хатоларни бартараф этиш ҳамда тўпланган маълумотлар қайта текширилади.

🎤Ижтимоий объектлар геопортали Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Деливерй Унит” гуруҳи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг 6-бандига асосан шакллантирилмоқда.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин?

🎤Сўровнома @real_holat_bot Телеграм-боти орқали онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу платформага Телеграм иловасида @real_holat_bot ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин. Сўровномада иштирок этиш учун шахсий маълумотлар киритиш ва шахсни тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сўровнома қачон ўтказилади?

🎤Сўровнома 2025 йил 3–15 март кунлари ўтказилади. Сўровномада иштирок этиш вақтида маҳалла жойлашуви, кўча номи, сув таъминоти, канализация ва йўллар қопламаси ҳолатини кўрсатиб ўтиш лозим. Агар кўчангизда мактаб бўлса, унда ичимлик суви бор ёки йўқлигини белгиланг. Маълумотларни тўғри ва аниқ киритишни ҳамда сўровномани охиригача ўтишни унутманг.

🎤Оммавий ахборот воситалари қўшимча маълумот учун Телеграм орқали @DeliveryUnitTashkent билан боғланишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform
Андижоннинг яна бир Зулфиячи қизи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг адабиёт назарияси ихтисослиги бўйича таянч докторанти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими қошидаги "Бобур издошлари" адабий тўгараги аъзоси, Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари қатнашчиси Сотволдиева Моҳинур Ҳазратулло қизи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Сотволдиева Моҳинур Ҳазратулло қизини давлатимизнинг ушбу юксак мукофоти билан барча андижонликлар номидан қизғин муборакбод этиб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
4 март – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун

Ҳаётимизда кутилмаганда содир бўладиган турли вазиятлар, фалокатларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги қутқарув тузилмалари вакиллари биринчи бўлиб кўмакка шошилади. Уларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ҳар хил кўнгилсизликларнинг олди олинади, оқибатларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Ҳар қандай вазиятда халқ хизматида турувчи соҳа вакилларини бугунги байрам билан қутлаймиз.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
6 март - Андижон вилояти ташкил этилган кун

Жаннатдан бир чимдим, жон Андижоним.

📍 Андижон шаҳри

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
6 март - Андижон вилояти ташкил этилган кун

Жаннатдан бир чимдим, жон Андижоним.

📍 Андижон тумани

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалди.

Одамлар кредит олиш учун кўплаб тўсиқ ва ғовларни енгиб ўтиши керак эди. Бугунга келиб барча банклар 100 миллион сўмгача маиший кредитларни инсон омилисиз 5 дақиқа ичида онлайн бермоқда.

Натижада олдин бу иш билан шуғулланган минглаб банкирлар энди маҳаллага тушиб, одамларга лойиҳа, кредит таклиф қилиб, мижозини кўпайтириш устида ишлаяпти.

Одамлар боласини мактаб ёки боғчага жойлаштиришда сарсон бўлган, ишини “бошқа йўллар” билан ҳал қилишга тўғри келган эди. Ўтган даврда мактабгача ва мактаб таълими тизимида 10 дан ортиқ хизмат турлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Ушбу соҳада мурожаатлар сони 2,5 каррага камайди.

Бундан 7-8 йил аввал олийгоҳларга ўқишга киришда “таниш-билишчилик” авж олган эди. Соҳа рақамлашди, имтиҳонлар онлайн трансляция бўлаяпти. Аввал тест топшириб, тўплаган баллига қараб, кейин олийгоҳни танлаш тизими жорий қилинди.

Олий таълимда 35 турдаги ҳужжатларни инсон омилисиз олишга ўтилгани учун соҳадаги мурожаатлар 2,2 баравар камайди.

Facebook|Instagram|X
Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари боди-камера билан хизмат ўтаётгани, авторақамлар аукционда сотилаётгани, “қўл радари” ва қоғоз баённома тузиш бекор қилингани учун коррупция омиллари кескин камайди.

Аҳоли ва тадбиркорларга “халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Хусусан, 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш, 160 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди.

Натижада 200 мингга яқин янги тадбиркорлар бозорга кириб келди. Чет эл иштирокидаги корхоналар қарийб 5 карра ошиб, 23 мингга яқинлашди. Электрон давлат хизматлари сони 15 карра ортиб, 721 тага етди, улардан фойдаланувчилар эса 11 миллиондан ошди.

Олдинги 25 йил давомида бу тушунчалар бизга ёт эди. Кўриб кўрмасликка олинарди. Буларни ҳеч бири ўзидан-ўзи бўлгани йўқ. Ҳаммасига машаққатли меҳнатимиз билан эришдик.

Энг муҳими – буларнинг ҳисобига аҳоли, тадбиркорлар, хорижий ҳамкорларимиз, халқаро ташкилотлар ва инвесторларнинг ислоҳотларимизга ишончи мустаҳкамланди.


Сўнгги етти йилда 120 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киргани, иқтисодиётимиз 2 карра ўсиб, ўтган йили 115 миллиард долларга етгани бунинг яққол исботи эмасми?
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Барчамиз яхши тушунамиз, коррупцияга қарши кураш жараёни ҳеч қачон аниқ муддат билан чекланмайди. Ушбу масалада фақат давлатнинг саъй-ҳаракати билан кутилган натижага эришиб бўлмайди. Бу – бутун жамиятимизнинг иши”,

- деди Президент.

Кадрларда фидойилик, иллатларга қарши курашишда ҳамжиҳатлик етишмаётгани бу борадаги энг катта камчилик сифатида кўрсатиб ўтилди.

Мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни қадрлаш, кечаги кун билан бугунги кунни фарқини яхши тушуниш, маҳаллада, тўй-маракада ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик, ҳалоллик ва шукроналик билан ҳаёт кечиришни тушунтириш ишлари бўйича жамиятимизда яхши тажрибалар етишмаслиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари бу борада турган энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.

Facebook|Instagram|X
Ҳуқуқ-тартибот идоралари асосан коррупцияни аниқлаш ва жазолаш билан ишлаб, коррупциявий омилларни таг-томири билан йўқотадиган превентив чораларни эътиборсиз қолдираётгани қайд этилди.

Коррупцияни олдини олиш, омиллари билан ишлаш учун 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмаларида 1 минг 285 ходим ишламоқда. Лекин, коррупциявий омилларни бартараф этишда уларнинг ўрни ҳам, масъулияти ҳам сезилмаётгани қайд этилди.

Ҳар йили бизнес муҳитини яхшилаш, инвестиция жалб қилиш, янги иш ўринлари яратишда бюрократия ва тўсиқларга барҳам бериш бўйича ўнлаб қарорлар қабул қилинмоқда.

Масалан, 6,5 минг турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва олиб киришда тадбиркорларга мувофиқликни баҳолаш мажбурияти юкланган. Шундан 3 минг 700 турдаги товар бўйича ҳар бир партияга алоҳида сертификат олиш шарт.

Шундай рўйхатлар санитария, карантин, ветеринария идораларида ҳам бор. Божхона эса бу рўйхатларни ҳаммаси билан ишлайди.

Тадбиркорларни қийнаб, коррупцияга омил бўлаётган бундай рўйхатларни қисқартириш бўйича бу идораларнинг комплаенс ходимлари ҳеч қандай таклиф бермаган.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди.

Агентлик ходимлари вазирликларга, ҳудудларга бориб, аниқ бир соҳани таҳлил қилиб, муаммоларга ечим бериш ўрнига, қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолгани қайд этилди.

Агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди. Ушбу соҳаларнинг бевосита раҳбарларининг ўз тизимини “коррупциядан холи” қилиш ишлари сустлиги танқид қилинди.

Президент топшириғи билан инвестиция дастурлари устидан назорат кучайтирилганидан кейин ўтган йилни ўзида 3 триллион сўм иқтисод бўлди. Ёки соғлиқни сақлаш тизимида “Ситуацион марказ” ишга туширилгани ҳисобига 2024 йилда 1,2 триллион сўмлик мақсадсиз харажатларнинг олди олинди.

Лекин, нега бу ишлар Президент топшириқ берганидан кейин бошланиши керак?”,

- дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Парламентдаги бюджет қўмиталарида ҳам ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 3 та вазирликка бориб, коррупциявий омилларни аниқлашда ва ўзгариш қилишда ташаббускорлик етишмаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш, уларни олдига аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширилди.

Вазирликларнинг ҳудудий комплаенс ходимларини бевосита вазирни ўзи ишга қўйиши, ўзига сиёсий масъулият олиб, бутун тизимидаги коррупция учун шахсан жавоб бериши белгиланди.

Агентликнинг иш услуби мутлақо ўзгаради. Бунинг учун тажриба тариқасида 5 та идора: Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс назорати агентликка ўтказилади.

Йил якуни билан бу вазирликларда қанча коррупциявий омилларни бартараф қилгани, одамларга қандай енгилликлар бўлгани ҳақида Миллий кенгашда ҳисобот беради.

Шунингдек, агентлик вазир, ҳокимлар билан биргаликда ҳар чоракда коррупция юқори бўлган камида 3 та соҳада тумангача тушиб, маиший ва тизимли коррупция омилларини чуқур ўрганади, таҳлиллар асосида қайси жараённи рақамлаштириш, қайси бюрократик тартибни бекор қилиш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқади.

Икки ойда халқаро рейтинг ташкилотлари тавсияси асосида “йўл харита”си ишлаб чиқилиб, ҳар бир вазирлик ва идорага қилинадиган ишлар аниқ белгилаб берилади. Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларни жазолаш бўйича таклиф киритилади.

Facebook|Instagram|X
Коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллада маиший коррупция шаклида содир этилаётгани қайд этилди. Масалан, инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби йўналишларда коррупция омиллари кўп.

Терговчи, прокурор ва судьялар қўлидаги иш бўйича идораларга тақдимнома ва хусусий ажрим киритишдан нарига ўтмаётгани, уларнинг муҳокамаси ҳам, жавоби ҳам қуруқ расмиятчилик экани кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлари раҳбар бўлган коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг иши ҳам жуда сустлиги, фаолияти туман, маҳалла билан боғланмагани учун натижа йўқлиги қайд этилди. Парламент масъул қўмиталарининг ҳам ўрни сезилмаётгани айтилди.

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркибини тўлиқ янгилаш, уларга раис этиб вилоят халқ депутатлари кенгаши раисларини тайинлаш таклиф этилди.

Ҳудудий кенгашлар инсонгача тушиб, коррупциявий омилларни аниқлаши, уларга барҳам бериш учун қайси қонунни ўзгартириш зарур, деган саволларга жавоб топиши кераклиги таъкидланди.

Кенгашлар ҳар чоракда камида битта соҳада коррупциявий омилларни бартараф этиш, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритади.

Facebook|Instagram|X
Ҳар бир вазир ва ҳокимга бу йил барча хизматлар бўйича давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни туман кесимида баҳолайдиган тизим яратиш топширилди.

Кўрсатилган сервис сифатига аҳолини ўзи баҳо беради, энг ёмон деб топилган идора раҳбарлари бўйича хулоса қилинади.

Шунингдек, фуқаролар сув, газ, электрга уланиш, субсидия, пенсия ва моддий ёрдам олиш каби масалаларда идорама-идора юрмасдан, онлайн жавоб оладиган тизим бўлиши кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга сунъий интеллект асосида аҳолининг саволларига қўл телефони орқали содда жавоб берадиган онлайн платформани ишга тушириш топширилди.

Шу билан бирга, соҳаларни назорат қилиб, тартибга солишга масъул 14 та инспекция бор, улар жуда катта ваколат ва кучга эга. Ушбу идоралар ходимлари ҳам коррупцияга қўл ураётгани ташвишли экани таъкидланди.

Вазирлар Маҳкамасига тизимидаги коррупцияни билиб-билмасликка олиб юрган инспекция раҳбарлари ишига баҳо бериб, икки ҳафтада коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича ҳар бирига аниқ вазифа қўйиш топширилди. Ҳар ойда биттадан инспекция фаолияти танқидий кўриб чиқилади ва улардан қаттиқ сўров қилиб борилади.

Facebook|Instagram|X
Саккиз йил аввал ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган эди.

Бу тизим йиллар давомида йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиб, вазиятни ўнглаш учун барча кучларни сафарбар этишга кўмаклашди.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда ҳудудлар салоҳияти бир неча карра ошди. Лекин кейинги пайтда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборгани танқид қилинди.

Ҳар бир маҳаллага профилактика инспектори бириктирилди. Лекин туман ички ишлар бўлимларининг янги тизимда ишлаши кузатилмаётгани, профилактика инспектори фаолиятига баҳо берилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Баъзи ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари раҳбарияти оғир маҳаллалар билан тизимли шуғулланмаётгани, уларнинг профессионаллиги ва меҳнатга садоқати сезилмаётгани қайд этилди.

Ачинарлиси, буларнинг ҳаммасини маҳаллани ўзида олдини олиш мумкин эди.

Facebook|Instagram|X
“102” хизмати орқали келиб тушган жиноят ҳақидаги хабарларни автоматик тарзда рўйхатга олиш, яъни, ҳар бир мурожаатни “рақамли изи” қоладиган тизим яратилгани ўз натижасини берди.

Лекин, айрим туман ва шаҳар ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётгани, рўйхатга олишни ойлаб чўзиб юргани қайд этилди.

Янги ички ишлар вазирига ҳар бир маҳалладаги профилактика масканларини кузатув камераси ва ҳар бир инспекторни “боди камера” билан таъминлаб, ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформани ишга тушириш топширилди.

Жиноятларни ҳисобга олиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтириб юборгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, судлар томонидан 637 та жиноят иши камчиликлари учун терговга қайтарилган.

Бош прокуратура тергов сифатини ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича янада қаттиқ ишлаши кераклиги қайд этилди.

Бош прокуратура ҳам, ички ишлар вазирлиги ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди.

Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 миллиард сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган.

"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди",

- деди Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Камбағаллик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик бўйича ислоҳотлар ҳар бир инсонга етиб борадиган иш ташкил этилмоқда. Энди бу иш услуби туман ва маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича ҳам жорий қилинади.

Нима учун буни айтяпман? Чунки, жиноятчилик жилови маҳкам бўлган, хавфсиз жойга инвестор кўпроқ маблағ киритади, одамларимизнинг ишончи янада ортади”,
- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Тизимли равишда жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталикларини ўтказиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Парламентдаги масъул қўмиталар маҳаллагача тушиб, ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини аниқлаб, туман, вилоят прокурорлари ва ички ишлар бошлиқларини олдига аниқ вазифа қўйса, бу борада яхши тажриба бўлиши қайд этилди.

Бош прокурор ва ички ишлар вазирига ҳар чоракда Миллий кенгаш олдида, вилоят, туман прокурорлари ва ички ишлар бошлиқлари эса ҳар ойда ҳудудий кенгашларда ҳисобот беради ва жамоатчиликка мурожаат билан чиқади.

Мурожаат деганда, умумий гаплар керак эмас. Бунда ҳар бир соҳа ва жиноятчилик тури бўйича олдини олиш, омилларини бартараф этиш борасида аниқ қиладиган ишларини айтиши керак”,

- деди Президент.

Миллий кенгаш ҳар ойда туман ва шаҳарга тушиб, ўз йиғилишини бевосита ички ишлар бўлимларида ўтказиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X