Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.4K photos
4.33K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокимлигининг янги биноси қурилиши бошланади
••••••••••
Хабарингиз бор Андижон вилояти ҳокимлиги маъмурий биносини Янги Андижон шаҳрига кўчириб ўтказиш режалаштирилган.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойлик ҳамкор мутахассислар ва инвесторлар иштирокида бино қуриш масаласини муҳокама қилди.

Янги Андижон ҳудудидаги янги бино қурилиши эртанги кундан бошланиши таклиф этилиб, бир овоздан маъқулланди. Лойиҳа Хитойлик инвесторлар ҳамкорлигида амалга оширилади.

Давлат раҳбари топшириқларига асосан вилоят ҳокимлигининг аввалги биноси туризм соҳаси ва бошқа аҳолига қулайлик яратувчи савдо тармоқларида фойдаланишга йўналтирилади.

Бино шу йил оҳиригача қуриб битказилиши режалаштирилмоқда.

Саҳифа: @andpress
“Жаҳон бозори” йўлларида янги тартиб жорий этилди
•••••••••••••••••
"Жаҳон бозори" атрофида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, сунъий тирбандликларни бартараф этиш мақсадида пайшанба ва якшанба кунлари соат 06:00 дан 20:00 га қадар янги тартиб жорий этилди.

Унга кўра:
- “Найман” кўчасида (“Сой” ҳудудидаги айланма ҳаракат майдонидан “Жаҳон бозори” айланма ҳаракатига қадар) ва “Ю.Отабеков” кўчасида (“Дилором” ошхонасидан 9 қаватли уйлар олдидаги айланма ҳаракатга қадар) транспорт воситалари ҳаракатини бир томонлама ташкил этиш;

- “Найман” кўчасидаги айланма ҳаракатдан “Ёрбоши” кўчаси билан бўлган кесишмагача (собиқ мудофаа бўлими йиғув пунктига) қадар қатнов қисмини бир тарафини беркитиш йўли билан, кўчанинг мазкур қисмида транспорт воситалари учун вақтинча тўхташ жойи ташкил қилинди.

Шунга кўра, жорий йилнинг 28 апрель кунидан бошлаб ушбу тартиб қоидалар кучга кириши маълум қилинади!

Барча ҳаракат иштирокчиларидан ушбу жойга келишда ва кетишда йўл ҳаракати қоидаларига, ЙПХ ходимларининг қонуний талаб ва ишораларига, шунингдек ҳайдовчилик маданиятига риоя қилишларини сўраймиз!

Саҳифа: @andpress
Вилоят ҳокими Хитойлик инвесторлар билан учрашди
••••••••••••••••
Бугун вилоят раҳбари Андижонда ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларида ҳамкорлик бўйича Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган инвесторлар билан учрашди.

Учрашув аввалида инвесторлар Хитой ишбилармонлари билан Андижон ўртасида олиб борилаётган истиқболли ҳамкорликлардан мамнун эканликларини билдирдилар.

Шунингдек, томонлар тиббиёт соҳаси бўйича режаларни муҳокама қилдилар. Жумладан, замонавий шароитлар ва технологияларни ўз ичига олган шифохона ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш лойиҳалари юзасидан суҳбатлашилди.

Дастлабки ўринда ҳамкорлар билан 2 гектар ер майдонида тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш лойиҳасига 10 миллион доллар инвестиция киритилиши юзасидан келишувга эришилди. Мазкур учрашувда вилоятимиздаги тиббиёт соҳаси вакиллари қатнашиб бордилар.

Саҳифа: @andpress
Андижондаги хонадонларда миллионлаб сўм даромад
•••••••••••••••
Жалақудуқ туманидаги “Беш карам” маҳалласида ҳар бир хонадон йилда 100 миллион сўмдан ортиқ даромад топишни мақсад қилмоқда.

Жумладан, Иқболжон Ғуломиддиновлар хонадони асаларичилик ва қўзиқорин етиштириш орқали даромад олмоқда. Ҳозирги кунда хонадонда 15 та асалари уяси мавжуд. Бундан ташқари, қўзиқорин ҳам парваришланади.

Бу йўналишлар билан хонадонга йилда ўртача 50 миллион сўм даромад кириб келади.

Саҳифа: @andpress