Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Битирувчилар бандлигини таъминлаш масаласида селектор йиғилиши ўтказилди

Куни-кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида олдимизга жорий йилда мактаб, коллеж ва олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Куннинг иккинчи ярмида Вилоят раҳбари раислигида мактаб, коллеж директорлари, синф ва гуруҳ раҳбарлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, кафедра мудирлари ҳамда масалага таъаллуқли вилоят ташкилоти раҳбарлари иштирокида селектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Шуҳратбек Абдураҳмонов, мактаб, коллеж, олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг аниқ рақамлар билан баён этилган сонига таяниб уларни ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга самарали йўналишлар кўрсатиб уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш масаласида сўз юритилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қўрғонтепа тумани бўлими томонидан, 2020-йилги ғалла ҳосилини беталофат йиғиб олиш, кўнгилсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик юзасидан ва бошқа белгиланган тартиблар бўйича доимий назорат қилиш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бугун ФВВ мутасаддилари томонидан, туманда жадал суратда олиб борилаётган ғалла ўрими майдонлари кўздан кечирилиб, хавфсиз иш ташкил этиш жараёнлари, дала майдонидаги фаоллар ва ҳайдовчиларнинг хавфсизлик мажбуриятлари ва бошқа зарурий ҳолатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари яқин кунларда ишга туширилиши кутилаётган туман Маданият ва истироҳат боғида, масъуллар тарафидан хавфсизлик қоидалари бўйича текширув ишлари олиб борилди.
Мазкур истироҳат боғида мавжуд бўлган мини-атракцион ўйингоҳлари, кўлда сайр қилишга мўлжалланган қайиқлар ва катамаранлар синчковлик билан кўздан кечирилиб фойдаланишга яроқли экани ва фавқулодда вазиятларни келтириб чиқармаслик ҳолатлари ҳақида хулосалар қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegra
Ёшлар ва чемпионлар учрашуви

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пахтаобод туман Кенгаши, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббускорлигида тумандаги таниқли боксчилар, қатор нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари Жасурбек Латипов ва Ҳусниддин Пўлатовлар билан туман спортсевар ёшларининг онлайн учрашуви ўтказилди. Туман ФХДЁ бўлими залида бўлиб ўтган учрашувда чемпионлар ўзларининг мувафаққиятларга эришиш йўлида олиб борган тинимсиз изланишлари, машаққатли меҳнатлари тўғрисида ёшларга қизиқарли тарзда ҳикоя қилиб бердилар. Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Онлайн учрашувда туманнинг 100 нафарга яқин ёшлари фаол иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БУГУНГИ МЕҲНАТ ҲОСИЛ ТАҚДИРИНИ ҲАЛ ҚИЛАДИ

Шаҳрихон тумани Сегаза массивидаги Жаҳонгир Тожибоев раҳбарлик қилаётган “Жавоҳир замин зиёси” фермер хўжалиги туманда энг илғорлардан ҳисобланади. Хўжалик аъзолари чилги ҳосил ҳисобланган пиллачиликда катта ютуқларни қўлга киритишган. 17 гектар майдондаги ғалла майдонида ўрим бошланиш арафасида.
Бугун фермер хўжалигида асосий эътибор 21 гектар майдонга экилган ғўза парваришига қаратилган. Шу кунга қадар ғўзага 8 марта ишлов берилди, ўғитланди, суспензия сепилди. Натижа чакки эмас. Қийғос очилган гуллар кўсакка айлана бошлади.
Дарвоқе, хўжалик аъзолари 2 гектар ғўза қатор орасига соя эккан эдилар. Мазкур сердаромад экин бир текис униб чиқди. Сояга ҳам ишлов бериш ишлари бошлаб юборилди.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнор туманида балиқчиликка ихтисослашган кластерлар ўз фаолиятини бошлаш арафасида

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Улуғнор туманида балиқчиликка ихтисослашган кластерлар фаолияти янада кенгайтирилмоқда

Ҳозирда тадбиркорлар томонидан 42 та ҳовуз қазиш ишлари амалга оширилган бўлиб, ҳар бир ҳовузлар 1-1.2 гектарни ташкил этади. Бундан ташқари балиқ кўлидан 100-150 метр узоқликдаги алоҳида контур картада жойлашган 8 гектар бўш ер майдонига ҳам 8 та ҳовуз қазиш ишалари якунланган бўлиб, хозирги кунда мазкур ҳовузларга сув тўлдириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек ушбу ҳовузлар учун 40 та сув тозалаш ускунаси ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда Хитой давлатидан 3 та ускуна етиб келди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2020 йилнинг 17 июнь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатига асосан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

БАТАФСИЛ:

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram