Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари соҳасидаги тақдимотлар билан танишди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқитишни такомиллаштириш, талабаларнинг малакасини ошириш вазифалари белгиланди.
“Электрон ўқитиш дастури”ни битирганларни давлат ва хўжалик муассасаларига ишга олиш зарурлиги таъкидланди.
Ҳудудларда IT парк филиаллари ва ўқув марказлари очиш, соҳа мутахассисларига шароит яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о ходе развития сферы информационных технологий.
Поставлены задачи по совершенствованию проекта "Один миллион программистов", повышению навыков студентов в данной области.
Отмечена необходимость трудоустройства выпускников курсов "Программы электронного обучения" в государственных и хозяйственных организациях.
Даны поручения по открытию филиалов IT-парка и учебных центров в регионах, созданию условий для специалистов сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #AKT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТАЪЗИЯ!

Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдурахмановнинг онаси Абдурахманова Саодатхон ая вафот этганлиги сабабли Андижон вилоят ҳокимлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради
.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВАТАНПАРВАР МАРД ВА ФИДОИЙ ЎҒЛОНЛАР–ЮРТ ИФТИХОРИ

Сардоба сув омборида содир бўлган техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафида хизмат қилаётган Хонободлик Иброҳимов Шодилбек хамда Иномжонов Темурмаликларнинг ҳам хизматлари катта бўлди. Ўз зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан бажарган бундай мард, фидоий гвардиячилар билан фахрланамиз. Бугун бу юртдошларимизнинг ота-оналарига мана шундай ватанпарвар фарзандларни тарбиялаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигининг ташаккурномалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“СОҲИЛ”НИНГ РАВОН ЙЎЛИ

Пахтаобод туманида жойлашган “Соҳил” МФЙга қарашли “Обиҳаёт” кўчасининг ички йўлларида 400 метр масофада шағаллаш ва асфальтлаш ишлари амалга оширилди. Пахтаобод ТЙФУК томонидан қисқа муддатда сифатли тарзда амалга оширилган ушбу ишлардан аҳоли мамнун бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича Асака туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман матбуот хизмати раҳбари Хумоюнбек Содиқжонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСАКА ТУМАНИ.
ҒАЛЛА МАВСУМИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Шу борадаги 8 та асосий йўналиш кўрсатиб ўтилди.
Бюджет тушуми ва харажатларини оптималлаштириш, ташқи қарз олишда белгиланган чекловдан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.
Камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идоралар бириктирилиши белгиланди.
Хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения стабильности экономики. Определены 8 ключевых направлений действий.
Даны указания по оптимизации доходов и расходов бюджета, соблюдению установленного ограничения внешних заимствований.
Отмечено, что за селами с высоким уровнем бедности будут закреплены министерства и ведомства.
Подчеркнута необходимость реформирования судебно-правовой системы в части защиты частной собственности.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олтинкўл туманида архив биноси қайта таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.

9 июнь бутун дунёда “Халқаро архивлар куни” сифатида кенг нишонланади. 1948 йил айнан шу санада ЮНЕСКО халқаро ташкилоти қарори билан Халқаро архивлар кенгаши ташкил этилган.
Жорий йилнинг 9 июнь куни Олтинкўл туманида мавжуд бўлган архив биноси қайта таъмирдан чиқарилган ва янги сақлов биноси қурилган ҳолда тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Маросимда “Ўзархив” агентлигининг директори Улуғбек Юсупов, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, олимлар ҳамда Олтинкўл тумани давлат архиви ходимлари иштирок этди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Қўрғонтепа туманининг секторларида аҳоли яшаш шароити ўрганилмоқда

Қўрғонтепа туманининг марказий худуди хисобланган 4-сектор худудида кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларни камбағалликдан олиб чиқиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари бошланди. Куни кеча “Мустақиллик”, “Истиқлол”, “Обод турмуш” махаллалари ўрамидаги кам таъминланган оилалар тўлиқ ўрганиб чиқилди.
Бугунга келиб “Юксалиш”, “Ибн Сино”, “Устоз” махаллаларида мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram