Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Болалар келажак устунларидир

1 июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажонлар мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисолидир.
Ушбу байрам муносабати билан Андижон шаҳрида жойлашган болалар шахарчасидаги 90 нафар тарбияланувчиларга 5 хил турдаги бадиий китоблар, 10 хил турдаги ўйинчоклар ва маиший техника воситаларидан иборат бўлган вилоят ҳокими совғалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
СИРДАРЁДА БУНЁДКОРЛИКНИНГ AНДИЖОНЧА НАМУНАСИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятида рўй берган техноген фалокат оқибатларини бартараф этиш учун Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида мингдан ортиқ Андижонлик бунёдкорлар, муҳандису мутахассислар Мирзаобод туманига йўл олишганди.
Ўтган қисқа вақт ичида малакали бинокорлар томонидан Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида вилоятимиз учун ажратилган барча – 132 та уйнинг том қисми тўлиқ ёпиб бўлинди.
Айни чоғда ҳар бир тураржой учун иссиқхоналар ҳам қуриб берилмоқда. Бу эса маҳаллий аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли тарзда қондириш билан бирга уларнинг узоқ муддат давомида даромад манбаига эга бўлишига замин яратади.
Қурилиш ишларида жами Андижонлик 1875 та хашарчилар фаолият олиб бормоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Андижонлик қурувчи мутахассислар томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан махсус ФОТОРЕПОРТАЖ
__________
Специальный ФОТОРЕПОРТАЖ из места строительства в Районе Мирзаабад Сырдарьинской области, где работают специалисты из Андижана

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев статистика соҳасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Тармоқлар статистикасини тўлиқ шакллантириш, ягона халқаро статистика тизими билан уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Қонунни ва Статистика кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда дастурий таъминотни янгилаш бўйича топшириқлар берилди.
Аҳолини рўйхатга олишга ҳозирдан пухта тайёргарлик кўриш кераклиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования сферы статистики.
Обсуждены вопросы полного формирования статистики по отраслям, ее гармонизации с единой международной статистической системой.
Даны поручения по совершенствованию законодательства и деятельности Статистического совета, укреплению материально-технической базы и обновления программного обеспечения.
Указано на необходимость тщательной подготовки к переписи населения.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #statistika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter