Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#ҒАЛЛА_2023

Балиқчи ва Хўжаобод туманларида ғалла ўримига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди

Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Балиқчи ва Хўжаобод туманида бўлиб, ғалла ўрими мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.

Ушбу жараёнда туман сектор раҳбарлари, массив ҳамда отряд раҳбарлари ҳамда тизимга алоқадор барча ташкилот ва муассасалар ходимлари иштирок этишди.

Жараён давомида ғалла мавсумига тайёргарлик ва уни ўтказиш тартиблари, жумладан, техникалар, комбайнлар шайлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши кераклиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек мавсумда фаолият олиб борувчи соҳа ходимлари, ҳайдовчилар ва ишчиларга алоҳида эътибор қаратилиб, мавсумни кўнгилдагидек ҳамда беталафот ўтказиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Ғалла_2023

Шу кунларда юртимизда ғалла ўрим-йиғими қизғин ва уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.Заҳматли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш эса муҳим вазифа саналади.

Ўтган йилнинг куз фаслида Шаҳрихон туманида 6577 гектар майдонга ғалланинг истиқболли навлари экилган эди. Деҳқонлар томонидан барча агротехника тадбирлари ўз вақтида ва сифатли ҳолда амалга оширилди. Натижада пайкалларда кўзланганидан ҳам зиёд ҳосил етиштирилди.

Айни кунларда ҳудудларда дон ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok