Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан Андижон вилоятида "Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум этма" шиори остида "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги" эълон қилинган эди.
Мазкур ойлик доирасида вилоятимиз бўйлаб оилаларни яраштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Андижон тумани ишчи гуруҳи "Қумкўча" МФЙда ажрим ёқасида бўлган 5 та оила билан яраштирув ишлари олиб борди. Натижада 2 та оилани яраштиришга эришилди. 3 та оилага муддат берилди. 3 нафар фарзанд ота-онаси бағрига қайтарилди.
Қўрғонтепа туманида ҳам оилаларни яраштириш ҳаракатлари жадаллаштирилган. Ушбу жараён туман марказидаги оилалар билан бўлиб ўтмоқда. Тадбирларга диний идора вакиллари, туман ҳокимлиги, фуқаролик суди раиси, ИИБ, прокуратура масъуллари ва МФЙлардаги хотин-қизлар фаоллари жалб этилган.
Избоскан тумани "Ўрта қишлоқ" маҳалласида ташкил этилган яраштириш жараёнида 10 тадан 4 та ажрим ёқасидаги оилалар маҳаллага мурожаат билан чиққан. Таъсирчан суҳбат ўтказилиши натижасида 4 та оила яраштирилди, шу орқали, 7 нафар болалар ота-она меҳридан айрилмадилар. 2 та оилани муаммоси фуқаролик судига ҳавола этилди. 4 та оилага муддат берилди.
Булоқбоши тумани ишчи гурух аъзолари оилавий ажримларни олдини олиш ва яраштириш бўйича "Қашқар" ҳамда "Фаровон" МФЙ маҳаллаларида истиқомат қилувчи оилалардаги ҳолатни муҳокама қилиб, оилаларни яраштиган ҳолда мавжуд низоларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб бормоқда.
Бундай ишлар қолган ҳудудларда ҳам давом этмоқда.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Марҳамат туманида "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар ҳамда алоҳида эътибордаги ёшлар маданий ҳордиқ олишлари учун "Театрга саёҳат" ташкиллаштирилди.
Туман ҳокими, ташкилот, корхона раҳбарлари бошчилигида фуқаролар вилоятдаги "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" номидаги мусиқали драма театрида бўлдилар.
Драма театри актёрлари томонидан намойиш этилган ажойиб саҳна асарини томошабинлар мароқ билан томоша қилдилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Туман ҳокими, ташкилот, корхона раҳбарлари бошчилигида фуқаролар вилоятдаги "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" номидаги мусиқали драма театрида бўлдилар.
Драма театри актёрлари томонидан намойиш этилган ажойиб саҳна асарини томошабинлар мароқ билан томоша қилдилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум қилма» шиори остида вилоятимизда «Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги» бўлиб ўтмоқда
Ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи рахбари Г.Абдуллаева бошчилигидаги вилоят ишчи гуруҳи аъзолари ва Шаҳрихон тумани ҳокими бошчилигида оилавий ажримларни олдини олиш ва яраштириш ишчи гуруҳи тузилиб, гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги "Қашқар", "Янги Ҳаёт" ҳамда "Андижонлик" маҳаллаларида истиқомат қилувчи оилалар муҳокама қилиниб, оилалар яраштирилган ҳолда оилавий низолар бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Тадбир Жалақудуқ туманининг "Капа", "Жалақудуқ" ҳамда "Суфиқишлоқ" маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.
Бўстон тумани ҳокими томонидан тузилган туман ишчи гуруҳ аъзолари, имомлар ҳамда отинойилар иштирокида “Обод” маҳалласида ажрим ёқасида турган оилалар билан мулоқот ўтказиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.