Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чоралар
#uzbekiston24
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан Андижон вилоятида "Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум этма" шиори остида "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги" эълон қилинган эди.

Мазкур ойлик доирасида вилоятимиз бўйлаб оилаларни яраштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Андижон тумани ишчи гуруҳи "Қумкўча" МФЙда ажрим ёқасида бўлган 5 та оила билан яраштирув ишлари олиб борди. Натижада 2 та оилани яраштиришга эришилди. 3 та оилага муддат берилди. 3 нафар фарзанд ота-онаси бағрига қайтарилди.

Қўрғонтепа туманида ҳам оилаларни яраштириш ҳаракатлари жадаллаштирилган. Ушбу жараён туман марказидаги оилалар билан бўлиб ўтмоқда. Тадбирларга диний идора вакиллари, туман ҳокимлиги, фуқаролик суди раиси, ИИБ, прокуратура масъуллари ва МФЙлардаги хотин-қизлар фаоллари жалб этилган.

Избоскан тумани "Ўрта қишлоқ" маҳалласида ташкил этилган яраштириш жараёнида 10 тадан 4 та ажрим ёқасидаги оилалар маҳаллага мурожаат билан чиққан. Таъсирчан суҳбат ўтказилиши натижасида 4 та оила яраштирилди, шу орқали, 7 нафар болалар ота-она меҳридан айрилмадилар. 2 та оилани муаммоси фуқаролик судига ҳавола этилди. 4 та оилага муддат берилди.

Булоқбоши тумани ишчи гурух аъзолари оилавий ажримларни олдини олиш ва яраштириш бўйича "Қашқар" ҳамда "Фаровон" МФЙ маҳаллаларида истиқомат қилувчи оилалардаги ҳолатни муҳокама қилиб, оилаларни яраштиган ҳолда мавжуд низоларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб бормоқда.

Бундай ишлар қолган ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳамат туманида "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар ҳамда алоҳида эътибордаги ёшлар маданий ҳордиқ олишлари учун "Театрга саёҳат" ташкиллаштирилди.

Туман ҳокими, ташкилот, корхона раҳбарлари бошчилигида фуқаролар вилоятдаги "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" номидаги мусиқали драма театрида бўлдилар.

Драма театри актёрлари томонидан намойиш этилган ажойиб саҳна асарини томошабинлар мароқ билан томоша қилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Фарзандингни ота-она меҳридан махрум этма" шиори остида "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги" доирасида амалга оширилаётган ишлар.

(Избоскан тумани)

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok